Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига  ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидан бошланди. Қуръон тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тиланди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси янада обод бўлиб тарихий аслияти тикланмоқда. Бу ердаги бунёдкорлик, қурилиш ишлари, аввало, жорий йилда тикланган Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак  барчани қувонтирди. Энди зиёратчилар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига суннатга мувофиқ қибла тарафдан юриб боради.

– Юз йил вайрон бўлиб ётган бу дарвозани тиклаганимиз ўзликни англаш, тарихга ҳурматимиз ифодаси. Энди бу ердаги ҳар бир обидага, хонлар даҳмаларига битиклар ёзиб қўйиш керак. Зиёратга келганлар қадамма-қадам тарихни ўрганиб, маънавий руҳ олиб ўтсин, – деди Президентимиз.

Айтиш лозимки, ҳозирда Тоқи миёна дарвозасининг икки томонида мевали дарахтлар экилиб боғ яратилган. Нақшбандия тариқати пирлари ҳаёти ва фаолиятидан сўзловчи музей ҳамда таҳоратхона барпо этилган. Дарвоқе, йўқолиб бораётган Дониёлбий мадрасаси ҳам тикланмоқда. 

Президентимиз вилоят диний идора мутасадди ва олимлари билан суҳбатда Баҳоуддин Нақшбанд меросини чуқур ўрганиш ҳақида сўз юритди. Чет давлатлардан манбаларни олиб келиш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш, музейни Имом Бухорий мажмуасидагидек мазмунан бойитиш зарурлиги таъкидланди. Бундан  мен нақшбандия таълимоти ғояларидан илмий иш қилган олима сифатида жуда хурсанд бўлдим. 

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга зиёратчилар, жумладан, хорижий сайёҳлар учун қулайликларни кенгайтириш, қишга ҳам, ёзга ҳам мос шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Мутасаддиларга олимлар ва мутахассислар берган тавсиялари асосида қарор лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилди.

Президентимиз шунингдек,  “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан танишди. Вилоят саноати ривожида алоҳида аҳамиятга эга бўлган мазкур зона давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 августдаги тегишли қарорига асосан ташкил этилган. Унинг умумий майдони 566 гектар бўлиб, 5 та йирик лойиҳа жойлаштирилган. Улар босқичма-босқич амалга оширилиб, якунда уч мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Бу ерда давлат раҳбари Бухоро вилоятида энергетика ва транспорт соҳаларида янги лойиҳалар қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди. Корхона режалари, навбатдаги босқичлар ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди. 

– Бугун Бухорога келишимиздан мақсад 2 миллиондан зиёд аҳолининг турмушини янада яхшилаш, даромад манбаи яратиш, камбағалликни қисқартиришдир. Вилоятнинг кўп жойида экин экиш учун ернинг шўрини ювиш керак. Шунинг учун биз кўпроқ саноатга эътибор беряпмиз. Мана шу заводни ҳам нима учун қурдик? Бундай қувурларни олиб келиш учун кўп пулимиз йўлга кетарди. Бугун яна янги иншоотлар қурилишини бошлаймиз. Уларнинг атрофида бир нечта корхоналар, иш ўринлари пайдо бўлади. Пировард натижада одамларнинг уйига ёруғлик, ишонч ва умид киради. Ана шу умид бизларни бирлаштиради, – деди Президент. 

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятининг саноат кўргазмаси ва янги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бухоро вилоятида хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 14 миллиард долларлик 80 та лойиҳа шакллантирилган. Бу лойиҳалар натижасида 22 минг 200 дан зиёд иш ўрни яратилиши белгиланган. Бу, албатта, Бухоро аҳолиси учун қувонарли ҳолат. Шундан 4 миллиард долларлик 14 та лойиҳани инвесторлар ва тармоқ раҳбарлари биргаликда тақдимот қилди. Лойиҳаларга Хитой, Россия, Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Малайзия, Жанубий Корея каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Лойиҳалар қурилиш материаллари, электр техникаси, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, тиббиёт, кончилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларни қамраб олган.

Президентимиз ўз нутқида мамлакатимиз ҳудудларида эзгу ният ва мақсадлар билан улкан лойиҳаларни бошлаш яхши анъанага айланиб бораётганини қайд этди. Бу саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад эса жадал ўсиб бораётган иқтисодиётимизга катта туртки бериш, халқимиз фаровонлигини янада оширишдан иборат экани айтилди. Шундан сўнг Президентимиз томонидан янги объектларнинг қурилишига старт берилди. Давлат раҳбарининг Қоракўл туманида маҳалла еттилиги вакиллари, нуроний онахон ва отахонлар, ёшлар вакиллари билан учрашуви жуда мазмунли  кечди. Унда Бухорога ташриф доирасида кўзда тутилган лойиҳалар ҳақида сўз борди. Вилоятда халқаро стандартларга мос, аҳолининг барча эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган инфратузилма яратиш, ҳар бир маҳаллада аҳолининг самарали меҳнат қилиши, дам олиши учун муносиб шароит яратиш, қишлоқларда ҳам катта шаҳардаги маҳаллалардан қолишмайдиган кўзни қувонтирадиган маҳалла марказларини ташкил этиш режалаштирилгани таъкидланди.

Президентимиз Бухорога ташрифининг иккинчи кунида Ғиждувон туманидаги ипакчилик корхонаси фаолияти билан танишиб, унда фаолият юритаётган аёллар билан суҳбатлашди, мутасаддиларга аёлларнинг яшаш ва меҳнат фаолиятларини янада яхшилаш бўйича топшириқлар берди. 
Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Президентимиз вилоят мутасадди раҳбарлари, сектор раҳбарлари, вилоят фаоллари ва туман-шаҳар ҳокимлари билан учрашди. Унда ҳудудлардаги ўзгаришлар қайд этилиб, ҳисоботлар тингланди. Келгусида Бухорода аҳолининг ишсиз қатламини ҳам иш билан таъминлаш ва турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида йирик саноат ишлаб чиқариш мажмуалари, эркин иқтисодий зоналар барпо этилиши белгилаб олинди.

Президент ташрифида асосан аҳолини банд қилиш, камбағалликдан чиқариш, иқтисодиётни ривожлантириш, вилоятнинг туристик салоҳияти, халқаро нуфузини ошириш, хорижда ишлаётган ҳамюртларимиз тўғрисида режалар, лойиҳалар муҳокама қилинди, лекин маънавият ва маърифат соҳаси ходими сифатида тафаккуримда чуқур из қолдирган бир ҳолат диққатимни тортди. Давлатимиз раҳбари чет элда яхши даромадли иш излаб кетганларни назарда тутиб, “Агарда ўзбекларни ёмон десалар, менинг ғуруримга тегади. Яқинда Россия давлати президенти Владимир Путинга “Менга озроқ вақт керак, агар Аллоҳ менга соғлигимни бериб турса, мен ўзимнинг одамларимни ҳаммасини Ўзбекистонимга қайтараман” деб айтдим. Шунда Путин “ундай қилманг, бизга ўзбекистонликлар жуда керак, улар яхши одамлар, биз уларни ҳурмат қиламиз”, деди. Мен У кишига “унда ўзбекистонлик мигрантларга Россияда яхши шароитларни яратиб беринг, уларга ҳам ўзларингизнинг ишчи-ходимлардаги ҳуқуқларни беринг, тиббий хизмат бўладими, яшаши, кўчада эркин юришидаги тўсиқларни олиб ташланг” дедим. Менимча, бу Президентимизнинг давлат раҳбари сифатида ўз халқига чуқур меҳри, келажагига масъуллиги, ўз олдига халқининг орзу истаклари билан боғлиқ мақсадлар қўйишидан, ҳақиқий халқпарвар раҳбарлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи мана шундай, сермазмун ва файзли бўлди. Бу ташриф ҳамма нарса инсон учун, инсон манфаатлари учун тамойилининг амалдаги ифодасини намоён этди.

Марҳабо Пардаева, 

Республика Маънавият ва маърифат маркази 
Бухоро вилояти бўлими раҳбари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун