Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Қайд этилганидек, республикамиздаги 39 мингга яқин кўп қаватли уйга 819 та бошқарув компанияси хизмат кўрсатмоқда.
Солиқ имтиёзи, арзон кредит берилгани, эски қарзлар “музлатилгани” ҳисобига улар оёққа тураётгани таъкидланди. Бир йил олдин 133 та бошқарув компанияси “оғир” тоифада бўлган, ҳозир бундай компания қолмади.
Натижада йил бошидан 2 минг 100 та кўп қаватли уй таъмирланди, 1 миллионга яқин дарахт ва гул кўчатлари экилди.
Бу борада Андижон, Сурхондарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезиларли ўзгаришлар бўлди.
ЎзА