Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи икки давлат стратегик муносабатини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Сафар давомида ҳар икки томондан йирик делегациялар таркибида кўплаб тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этиши, турли соҳаларни қамраб олган 19 ҳужжат имзоланганлиги ҳам фикримизнинг яққол далилидир.

Маълумки, Ўзбекистон – Туркия муносабати қардошлик риштаси билан боғланган узоқ тарихий-дипломатик хусусиятга эга. Темурийлар, хонликлар даврида мамлакатимиз сарҳадларидан элчилар ва савдогарлар Усмонли турклари давлати билан доимий алоқада бўлгани тарихий манбаларда кўп учрайди. Бундай алоқалар замонавий даврда ҳам Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб Туркия томонидан тан олиши билан давом эта бошлади.

Турклар Марказий Осиёни “Ота юрт” дея ўзгача ҳурмат билан тилга олишади. Тил, маданият ва қадриятлар яқинлигини ҳар гал юксак баҳолаб, ўзаро ҳамкорликни мудом кучайтиришга интилиш намоён қилади. ТУРКСОЙ, ТИКА ва Туркий давлатлар ташкилоти каби тузилмалар айни мақсадда ташкил қилинган.

Ўзбекистон – Туркия муносабатида маданият йўналиши билан бирга савдо ва технология соҳаларида ҳам шериклик ўсиб бораётганини кузатиш мумкин. Масалан, савдо айланмаси 1995 йил 200 миллион долларга яқинлашгани, 2022 йил 3,5 миллиард долларга чиққани, бу кўрсаткични яқин йилларда 5 миллиард, истиқболда 10 миллиард долларга етказиш мақсади қўйилгани ўзаро товар айирбошлаш ортишда давом этишини англатади. Шунингдек, турли ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ҳаётга тадбиқ қилиниши транспорт-логистика йўналишидаги ҳамкорлик, тижорий алоқалар истиқболли эканини кўрсатади.

Туркия катта йигирмата (G-20), NATO, OECD каби иқтисодий ва сиёсий ташкилотларда фаол иштирок этади. Ўзбекистон ва Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа йирик халқаро, минтақавий тузилмалар доирасида ўзаро позицияларни қўллаб-қувватлайди. Хуллас, икки давлат ўртасидаги муносабат бугунги қалтис геосиёсий вазиятда, мавҳумлик ортиб бораётган бир шароитда ташқи сиёсий мувозанатни сақлаб туриш, хавфсизлик ва ҳозиржавобликни кучайтириш, турли минтақавий ва глобал муаммолар ҳамда таҳдидларга қарши биргаликда курашишда стратегик аҳамият касб этади.

Жорий йил 6 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда Режеп Таййип Эрдоған ва Шавкат Мирзиёев бугунги глобал ва минтақавий муаммо, масалаларга ўз муносабатини баён қилиши муштарак мақсад ва интилишни рўёбга чиқариш истагини ифодалайди.

Равшан Ғозиев,

ТДШУ “Шарқ мамлакатлари сиёсати

ва халқаро муносабатлар кафедраси

катта ўқитувчиси,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия муносабатининг стратегик жиҳатлари