Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов Сергели ва Янгиҳаёт туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотга 50 дан зиёд ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари жалб қилинди.

Давлатимиз томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, хусусан «Экспорт уч қадамда» тизими ҳамда «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» режимининг афзалликлари билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини яқиндан таништириш, уларни ўйлантираётган муаммоли масалаларга биргаликда ечим топиш мулоқотдан кўзланган асосий мақсад бўлди.

Тадбирда Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Қурбонов, Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳ.Иноғомов, туман солиқ инспекцияси раҳбари Ж.Эргашев, шунингдек, сертификация идоралари, темир йўл вакиллари ҳамда божхона ходимлари иштирок этди.

Таъкидланишича, 2024 йилнинг ўтган 5 ойи давомида пойтахтда ташқи савдо айланмаси 5,3 млрд. долларни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига (5,2 млрд. АҚШ $) нисбатан 752 млн. долларга ортган. Шундан, экспорт қилинган товарлар ҳажми 1,1 млрд. долларни ташкил этмоқда.

Пойтахт миқёсида божхона тўловларидан давлат бюджетига 11,1 трлн. сўм маблағ ўтказилди. Шунингдек, 6,9 трлн. сўм божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан жорий йил бошидан жами 73 нафар тадбиркорга 2,2 трлн. сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имтиёзи берилди. Бу эса ўз навбатида тадбиркорларнинг бизнесини ривожлантириш ва кенгайтириш учун яхши қулайликлардан биридир.

Мулоқотда экспорт декларацияларини шакллантиришдан бошлаб, расмийлаштиришга қадар бўлган барча жараёнларни қамраб олган янги «Экспорт уч қадамда» тизими ҳақида батафсил сўз юритилди.

Тизимни ишлаб чиқишда асосий эътибор экспортчи тадбиркорлар, деҳқон ва фермерларга қулайлик яратиш ҳамда экспортда амалдаги мураккаб 9 босқичли жараёндан воз кечиб, 3 босқичда ўтказишга қаратилди.

Натижада, пойтахтда тадбиркорларнинг декларант хизматлари учун 20-25 млрд. сўмлик харажатлари тежалади. Экспорт жараёнлари учун сарфланадиган вақт 5 соатдан 1 соатга ҳамда декларациялар расмийлаштируви 40 дақиқадан 2 дақиқага қисқарди. Экспорт фактининг чегарада қайд этилиши натижасида «Сохта экспорт» операцияларининг олди олинади, тизимга экспорт жараёнида бевосита иштирок этувчи давлат идораларининг дастурлари интеграция қилиниб, барча рухсатномалар онлайн киритилади.

Афзалликлардан яна бири, товарлар амалда божхона чегарасини кесиб ўтганида солиқ ва тегишли идораларга маълумотлар онлайн тақдим этилиши натижасида қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш тартиботлари соддалашади. 

Сайёр учрашувда тадбиркорлар ўзларини ўйлантираётган муаммоли масалаларга атрофлича жавоб ва ечимлар олди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беш ойда пойтахт ташқи савдо айланмаси 5,3 млрд. долларни ташкил этди