Сурхондарё вилоятидаги Музработ, Бандихон ва Термиз туманлари ғаллакорлари дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди.
Жорий йил ҳосили учун Музработда 10 минг 700 гектарда бошоқли дон етиштирилиб, мавсумда 88 минг 500, бандихонликлар 4 минг 688 гектар майдондаги ғалладан 39 минг 860, Термиз тумани миришкорлари 2 минг 900 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, 24 минг 240 тоннадан ортиқ сара дон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Мамлакатимизда биринчи бўлиб режани ортиғи билан бажарган мазкур туманларда ҳар гектар майдондан ўртача 80-90 центнердан ҳосил йиғиб олинди. Илғор фермер хўжаликлари гектарлар ҳосилдорлигини 100 центнергача етказди.
Вилоятда 2 минг 278 фермер 89 минг 325 гектар майдонда ғалла парваришлаб, мўл ҳосил тўплади. Мавжуд майдонлардан 750 минг 340 тоннадан ортиқ сара дон ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
Ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири