Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик сезиларли даражада фаоллашди. Буни биз парламентлараро муносабатлар, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, таълим муассасалари, оддий фуқароларимиз ўртасидаги алоқалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Бунга асосий сабаб икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган олий даражадаги учрашувлар, самимий мулоқотлардир. Шу боис, мамлакатлар ўртасидаги қардошлик ришталарига асосланган ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда. Буни қуйдаги рақамлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Охирги беш йилда Туркия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатлар тўртлигидан жой олиб келмоқда. Натижада, ўзаро савдо ҳажми 1,5, қўшма корхоналар сони 2, Ўзбекистон иқтисодиётига турк инвестициялари ҳажми 2,5 баробарга ошди. Икки давлатнинг йирик шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 90 та парвоз амалга оширилмоқда, Туркиядан келаётган туристлар оқими 3 баробарга кўпайди.

Яқин келажакда икки томонлама савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бунга эса етарли даражада куч ва асослар мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда “Cengiz Holding”, “Aksa Energy”, “Çalık Holding”, “Akay Inşaat”, “Anadolu Group”, “Özgüven”, “Eczacıbaşı Holding” каби етакчи турк компаниялари томонидан 100 дан ортиқ лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тарихи ва ўтмиши бир бўлган икки қардош мамлакатлар ривожида 2018 йилда янги мулоқот формати сифатида ташкил этилган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг ўрни юқори албатта. 2020 йилда Анқарага Президент Шавкат Мирзиёев ташрифи доирасида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлса, бу галги ташриф доирасида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар. Шу билан бирга, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган илмий алмашинув ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик, ҳудудий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги битимлар, қишлоқ хўжалиги таълими соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома ҳамда  Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённома каби 19 та ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат етакчилари раислигида Ўзбекистон – Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон томонидан "Global Textile", "ProCab", "Agromir Group", "ERIELL Group", "Akfa Holding", "Murad Buildings", "SAG", "BMB Holding", "Uzbekistan Hydrogen" каби етакчи компаниялар иштирок этган бўлса, Туркия томонидан "Çalık", "Cengiz", "Acibadem", "Eczacıbaşı", "Anadolu Group", "Aksa Energy", "Zorlu", "Kalyon", "Onur Group" каби холдинг компаниялари қатнашди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув икки томонлама муносабатлар ривожида яна бир янги босқични бошлаши, юзага келадиган барча масалаларни тезкор ҳал этиш имконини бериши таъкидлаб ўтилди. Келгусидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини илгари суришда ҳам кенгаш йиғилишларини мунтазам ўтказиб туриш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Президентимиз ўз нутқида Ўзбекистонда энергетика, қурилиш, кончилик ва озиқ-овқат саноати соҳаларида "Cengiz Energy", "Aksa Energy", "Çalık Holding", "Eczacıbaşı" ва "Anadolu" каби турк компанияларининг муваффақиятли фаолиятини эътироф этиб, келгусида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб, энг аввало, инвестициявий шериклик ва саноат кооперациясини кенгайтиришни таклиф этди.

Умуман олганда бу галги ташриф ва унинг доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, қолаверса, истиқболга йўналтирилган мақсадларнинг белгилаб олинганлиги яқин келажакда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожида янги саҳифа очилишига хизмат қилади.

Зеро, сиёсат, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, хавфсизлик, маданият, ёшлар, таълим каби соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг чуқурлашиб бораётгани нафақат Ўзбекистон ва Туркия халқлари, балки икки минтақадаги қўшни давлатларнинг ҳам фаровонлиги, тинчлиги ва барқарорлигига катта ҳисса қўшишига шубҳа йўқ.

Махфират ХУШВАҚТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди