Президент ташрифидан сўнг

Кейинги йилларда Наманган вилоятида янги, замонавий ҳамда энерготежамкор технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ва талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, бунинг  натижасида товар ҳажмларини икки баробаргача етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янги Наманган туманидаги “Mexmash” масъулияти чекланган жамияти вилоятдаги йирик ва рақобатбардош саноат корхоналаридан бири ҳисобланади. Жамияга қарашли заводда йилига 20 минг тонна 500дан ортиқ ўлчамда бурама мих маҳсулотлари (шуруп) ва 18 минг тонна рулонли қоғоз ишлаб чиқарилмоқда. Корхона 6 миллион долларлик экспорт қувватига эга. Корхона махсулотлари Литва, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда.

– Корхонамиз 1982 йилда "Восток" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг таркибий қисми сифатида ташкил этилган бўлиб, 2003 йилда хусусийлаштирилган. 2016 йилдa ташкилий ҳуқуқий шакли МЧЖгa aйлaнтирилган, – дейди “Mexmash” масъулияти чекланган жамияти директори Адҳамжон Аҳадов. – 2008 йилдан буён корхонамизга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, барқарор иш суръатига эришилди. Эътиборлиси, сармоянинг 15 миллион доллари таъсисчиларнинг маблағлари ҳисобига ва яна шунчаси банк кредити эвазига киритилган. Хусусий корхона сифатида энг аввало пўлaт қувурлaр (труба) ишлаб чиқарила бошланган. Кейинчалик эса маҳкамлаш учун мўлжалланган замонавий резбали маҳсулотлар (шуруп ва саморез) ишлaб чиқaриш йўлга қўйилган. Ишлaб чиқaриш ускуналари Тaйвaн ва Хитой давлатларидан келтирилган.  

Шунингдек, Япония давлатининг ускуналари билан жиҳозланган аккредитацияланган синов лабораторияси мавжуд.

Қайд этиш даркор, мазкур заводда мaҳкaмлaш учун  резбали маҳсулотларни ишлаб чиқариш бошланганда бу соҳа янги, қолаверса, мутахассислар йўқ эди. Шу сабабли Тайван ва Малайзиядан мутахассис ёллаб, маҳаллий кадрлар тайёрланди. “Mexmash” корхонасида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли ўзлаштирилиб, маҳаллийлаштириш даражаси ўртача 40 фоизни ташкил этмоқда. Натижада юртимизда мaҳкaмлaш учун резбали маҳсулотлар ишлаб чиқариш бошлангани ҳисобига уларнинг нархи охирги беш йилга нисбатан 40 фоизга арзонлашди.

Ҳозир қурилиш, мебелсозлик, электроника, автомобилсозлик ва бошқа саноат соҳалари учун болт, гайка, винт, шуруп ва саморез маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички ва ташқи бозорга етказилмоқда. Хомашё (пўлат сим) ва қоғоз хомашёси эса Россия Федерацияси ҳамда металл маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларидан (Бекобод металлургия комбинати) олиб келинади.

Таъкидлаш лозимки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг март ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Mexmash” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотларини кўздан кечириб, бу ерда бозор талабидан келиб чиқиб, автомобиль саноатида қўлланадиган маҳкамлаш маҳсулотлари ҳажмини ва экспортини ошириш, иш ўринларини кўпайтириш режалари юзасидан кўрсатмалар берганди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган 2030 йилгача мўлжалланган истиқболли режага кўра, мавжуд ишлаб чиқариш яна қўшимча ойда 1 минг 100 тоннага кўпайтирилади. Янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш учун 11,7 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилади. Бунинг натижасида қўшимча 420  янги иш ўрни яратилади ва корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳозирги 20 минг тоннадан 32 минг 900 тонна тайёр маҳсулотга етказилади.

Хусусан, айни пайтда Япония ва Германия давлатларидаги инвестор ҳамкорлар билан биргаликда автомобиль саноати учун зарур бўладиган маҳкамловчи шунтлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхона барпо этиш устида иш олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа корхона томонидан муваффақиятли амалга оширилса, келгусида 500 та янги иш ўрни очилиб, экспорт ҳажмини 12 миллион долларга етказишга эришилади.

Даставвал жамиятда элликдан ошиқ киши иш билан таъминланган бўлса, бугунги кунда корхонамиз жамоаси сони 700 нафарга етди. Ишчиларнинг 80 нафарини хорижий давлатлардан меҳнат миграциясидан қайтган ҳамюртларимиз ташкил этади.

– 2009-2019 йилларда Россиянинг Санкт.Петербург шаҳрида ишлаганман. Очиғини айтишим керак, хорижда меҳнатимга яраша яхши ҳақ берилмагани сабабли уйга қайтганман. Мана, беш йилдан буён “Mexmash” заводида асбобсозлик бўлими муҳандис-дастурчиси сифатида ишлаб келяпман. Соҳанинг олий маълумотли мутахассиси бўлганим сабабли 7-8 миллион сўмгача маошим бор. Муҳими, ўз яқинларим даврасидаман.  

Корхонада мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Дастлаб Тайвандан мутахассислар жалб қилиниб, маҳаллий ишчилар касбга йўналтирилди. Ҳозир “Устоз-шогирд” анъаналарига риоя қилинган ҳолда ёш ишчилар малакали кадрларга бириктирилган. Ойлик иш ҳақи миқдори бошланғич ойларда 2,8 миллион сўмдан 3,5 миллион сўмгача бўлиб, унинг миқдори иш самарадорлигига қараб ошириб борилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мexmash” маҳсулотлари дунё бозорига чиқмоқда