Бугунги глобаллашув даврида дунёдаги жараёнлар шитоб билан ўзгариб бормоқда. Буни турли нигоҳда кўриш мумкин. Кузатилаётган воқеа-ҳодисалар кўплаб саволлар туғдиради. “Халқаро шарҳ” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Суҳроб Бўронов.

– Сўнгги вақтда ривожланган давлатларнинг Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистонга қизиқиши ортмоқда. Бунинг асосий сабаблари нимада, деб ўйлайсиз?

– Марказий Осиёга қизиқиш яқинда пайдо бўлгани йўқ, қадимдан йирик куч марказлари минтақамизга кўп бор кўз тиккани тарихдан маълум. Негаки, азалдан геосиёсий, геостратегик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этган ҳудуднинг қадри заррача пасаймаган.

Айниқса, охирги йиллар мамлакатимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлардан кейин бу қизиқиш янада ортмоқда. Сабаби оддий: дунёнинг турли бурчакларида низо, зиддиятли ҳолатлар авж оляпти. Россия – Украина, Яқин Шарқдаги Исроил – Фаластин можароси ёки айни дам Узоқ Шарқда аланга олиши эҳтимоли кучайган таҳликали вазият шароитида Марказий Осиё энг барқарор стратегик ҳудуд сифатида намоён бўляпти. Минтақага қизиқиш асносида Ўзбекистонга нафақат ғарб, балки кўплаб араб давлатларидан ҳам ташриф кўпайган.

Мулоҳаза қилиб кўрилса, мамлакатимизнинг Марказий Осиёдаги етакчилик роли минтақа тинчлиги, барқарорлиги, хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиши аёнлашади. Шунингдек, бевосита йирик минтақавий куч марказлари билан чегарадош эмаслигимиз бизга минтақа ташқи сиёсати мувозанатини сақлаб туришга замин яратади.

– Ўзбекистон ва Хитой муносабати шаклида ривожланаётган иқтисодий алоқалар туфайли, гўёки, баъзи қўшниларимиз билан кузатилаётгани каби “қарз қопқони”га тушиш эҳтимоли мавжудлиги, шу орқали давлатчилигимиз суверенитетига таъсир юзага келиши мумкинлиги тўғрисидаги хатарлар қай даражада ҳақиқатга яқин?

– Мен Хитойга хитойликлар тилидаги бир сўз билан таъриф бераман: уларда “инқироз” сўзи бор – икки иероглиф билан ёзилади. Бири инқирознинг асл маъносини, иккинчиси эса “имконият” тушунчасини англатади.

Бу вазиятда биз Хитойдан фақат “имконият” нуқтаи назаридан фойдаланишимиз мумкин. Дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёти, минтақамиз қўшниси сифатида йирик лойиҳалар билан кириб келаётган мамлакатдан нега хавфсирашимиз керак?

Масалан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли бизнинг манфаатимизга жуда мос. Агар бу лойиҳа амалга ошса, турли савдо йўлакларига чиқиш учун имконият пайдо бўлади. Не-не давлатлар Хитойдан фойдаланишга, Чин юрти билан яқин муносабат ўрнатишга интилмоқда, бу диёрнинг “муаммо”сини эмас, “имконият”ини ўзлаштиришга ҳаракат қиляпти,. Шу маънода ҳали биз Хитойдан фойдаланишимиз керак бўлган жиҳатлар бисёр.

– “Демократия” сўзига қисқача таъриф берсангиз.

– Аслида, демократия нисбий тушунча. Негадир, бу сўз тилга олинганда аксар ҳамюртларимиз тафаккурида ғарб мамлакатлари намоён бўлади. Ваҳоланки, демократияни ҳар бир инсон турлича, шахсий қараши билан ўлчаши мумкин. Менимча, мамлакатда аҳоли фаровон яшаса, ўзига тўқ бўлса, ҳаётидан рози бўлса, энг муҳими давлатига ишонса, айнан шу ҳиссиёт –  демократия.

Шу ўринда Уинстон Черчиллнинг демократия ҳақидаги бир таъбирини эслатмоқчиман: Демократия – энг ёмон бошқарув шакли, лекин инсоният бундан яхшисини ўйлаб топгани йўқ.

ЎзЖОКУ талабалари Ҳусан Рустамов

ва Аҳрор Хушмуродов тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суҳроб Бўронов: Ўзбекистон – Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик кафолати