Президентимиз томонидан ўтказилган сўнгги йиғилишларда белгилаб берилган устувор вазифалар Тошкент вилоятининг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияларини ўзида мужассам этади. Хусусан, давлатимиз раҳбари ҳудудни камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда бошқа бир қатор муҳим соҳаларда “Тошкент тажрибаси”ни яратишни устувор вазифа сифатида белгилаб берди.

Шу нуқтаи назардан, барча соҳалар бўйича “Тошкент вилояти тажрибаси”ни яратишни амалда таъминлаш чоралари кўрилади.  

Мутахассислар маълумотига кўра, вилоятда расман 90,5 минг нафар фуқаро ишсиз деб қайд этилган. Бу ойда яна 15,1 минг (таълимнинг кейинги босқичига қамраб олинмаган) битирувчилар меҳнат бозорига кириб келади.

Ўз навбатида, 2024 йил бошида ҳудудимиздаги 310,8 минг аҳолининг даромади паст бўлиб, камбағаллик даражаси 10,2 фоизни ташкил этган. Хусусан, 70,6 мингдан зиёд камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, шу даврга қадар амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида уларнинг 10 мингга яқини камбағаллик даражасидан чиқарилди. Бу борада қолган эҳтиёжманд оилаларга ҳам амалий ёрдам берилади.  

Шу кунларда вилоятда 705,5 мингта янги иш ўрни яратиш бўйича ишлаб чиқилган ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари сессияларида тасдиқланган режаларнинг ижросини таъминлаш долзарб аҳамиятга эга. Шу билан бирга,1 минг 25 та маҳалланинг драйверидан келиб чиқиб, шакллантирилган 10,3 мингта микролойиҳани ишга тушириш, саноат корхоналари томонидан 122,1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспортни ҳозирги 1,1 миллиард доллардан ошириш масъулларга устувор вазифа қилиб қўйилди.

Бунда ҳудуддаги етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда лаёқатига мос равишда чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик каби тармоқлар билан бирга томорқа хўжалиги ривожлантирилади. Шунингдек, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш ва бунинг натижасида намунали оилаларнинг бир йилда 50-70 миллион сўмдан ошириб даромад топишига кўмаклашиш чора-тадбирлари кўрилади.  

Шунингдек, маҳаллаларга бириктирилаётган тижорат банклари масъуллари жойлардаги ҳоким ёрдамчилари кўмагида хонадонларда даромад манбаини яратиш, томорқа маданиятини шакллантириш, сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш ишларига кўмаклашади.

А. Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент вилояти тажрибаси” яратилади