Украина инқирози

Ўтаётган ҳафта Россия раҳбари дунёнинг етакчи халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди. Жумладан, Путин Ғарбга қарши ҳаракатланиш учун айрим давлатлар қуроллантирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бинобарин, гап қайси мамлакатлар ҳақида экани очиқ айтилмади.

– Кимдир ҳудудимизга йўналтириш учун қурол етказиб берса ёки бизга муаммо туғдирса, нега биз дунёнинг бошқа уруш нуқталарига қурол етказиб беришимиз мумкин эмас, – деган РФ президенти.

Россия раҳбари Ғарбнинг Москва ҳеч қачон ядро қуролидан фойдаланмайди, деб ўйлаши нотўғрилигини уқтирди.

– Бизда ядро доктринаси бор, – деди Путин “Reuters” агентлиги вакилининг ядровий хавф ҳақидаги саволига жавобан. – Агар кимнингдир ҳаракати суверенитетимиз ёки ҳудудий яхлитлигимизга таҳдид соладиган бўлса, ихтиёримиздаги барча воситаларни ишга солишимиз мумкин.

Шунингдек, РФ етакчиси бу масалани енгил қабул қилиш керакмаслигини ҳам таъкидлади.

Уруш яна ноаниқлик томон кетмоқда. Путиннинг Украинадаги ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилган режаси Киев томонидан рад этилди. Бу ҳақда “Newsweek” нашри хабар берган. Россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Лузин Москва қўшини “танаффусга муҳтож, аммо урушни тўхтатмоқчи эмас” деган эди.

Агар уруш бугун якунланса, украиналиклар халқаро миқёсда тан олинган ҳудудининг чорак қисмини йўқотиши хавфи бор, дейди Президент Владимир Зеленский.

АҚШ раҳбари ва Зеленский Францияда учрашар экан, Байден қурол кечиккани учун узр сўради ва қўшимча ёрдам тариқасида 225 миллион долларлик янги пакет эълон қилди.

Масала бир томонга ечилмас экан, Эстония каби Болтиқ бўйи мамлакатлари Украинадан кейинги нишон ўзлари бўлишига ишониб қолаверади.

– Россия ғалаба қозонадиган бўлса, бизда “Б” режа бўлмайди, чунки Украинага ёрдам бериш тўғрисидаги “А” режага эътибор қаратиш тўхтайди, – деди Эстония раҳбари Кажа Каллас.

Ғазо инқирози

Фаластинликлар ҳамон ўқ ёмғири остида яшамоқда. 6 июнь куни Исроил аскарлари Нусайрат қочқинлар лагеридаги БМТ мактабига ҳаводан зарба йўллаган. Оқибатда 35 инсон ҳалок бўлди. Жорий ҳафта БМТ экспертлари бутун дунё давлатларини Фаластинни тан олишга чақирди. Шахсан Бош котиб Антониу Гутерриш Ғазо болалари ўлими учун Исроилни қора рўйхатга киритди. “13-канал” Тель-Авив қарорни бекор қилиш учун музокара олиб боришига қарамасдан, бирор натижага эриша олмаганини маълум қилган.

АҚШ Давлат котиби келаси ҳафта Яқин Шарққа бормоқчи. Ташрифдан асосий мақсад ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни тезлаштириш. Қўшма Штатлар шу масалада Қатар орқали ҲАМАС гуруҳига мурожаат юбориб, жавобини кутяпти. Котиб Миср, Исроил, Иордания ва Қатарга сафар режалаштирган.

Ушбу ҳафта Словения ҳам мухолиф партия билан кураш асносида Фаластинни тан олди.

– Фаластиннинг суверен ва мустақил давлат сифатида тан олиниши Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги халққа умид бағишлайди, – деди мамлакат Бош вазири Роберт Голоб.

Маълумотга кўра, 5 ёшгача бўлган 3500 нафар бола очлик хавфи остида. Ғазода уруш бошлангандан буён ишсизлик 80 фоизга етган, ЯИМ миқдори 83,5 фоиз қисқариб кетган.

Аёл президентлар

Халқаро сиёсат майдонида аёл раҳбарлар кўпаймоқда. Тадбиркор ва инвестор Халла Томасдоттир Исландиядаги президентлик сайловида 34.6 фоиз овоз йиғиб, минтақанинг иккинчи аёл етакчисига айланди. Томасдоттир Буюк Британия бизнес магнати Ричард Бренсон томонидан асос солинган “The B Team” компанияси бош ижрочи директори ҳисобланади. У 1 августда лавозимга киришади.

Мексика раҳбарлиги учун кечган сайловда 61 ёшли Клаудия Шейнбаум ғолиб чиқди. Онаси яҳудий бўлган янги Президентнинг бобоси фашистлардан қочиб, Болгариядан Мексикага келиб қолган. Шейнбаумнинг отаси ва бувиси Литвадан кетгани маълум. У энергетика ва иқлим ўзгариши бўйича мутахассис ҳисобланади. Эронда эса муддатидан олдин бўлиб ўтадиган сайловга тўрт нафар аёл номзодини қўйган. Уларнинг бари мамлакат парламенти собиқ депутатлари.

Европа парламенти сайлови

Шу кунларда Европа Иттифоқининг яқин беш йиллик сиёсатини белгилаб берадиган Европа парламенти сайлови бўлиб ўтмоқда. ЕИ таркибидаги 27 мамлакатда тахминан 373 миллион киши овоз бериши керак. Европарламентдаги мавжуд 720 ўрин учун кўҳна қитъанинг қарийб 200 га яқин партияси курашмоқда.

АҚШда мигрантлар учун тақиқ

Президент Жо Байден Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган мигрантларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади. Маълумотга кўра, ҳафта давомида ҳар куни чегарада 2500 дан ортиқ одам қўлга олинса, қарши чора жорий этилади. Ушбу кўрсаткич 1500 дан камайганда, чора бекор қилинади.

Моди қайта сайланди

19 апрелда бошланган Ҳиндистондаги сайлов 4 июнь куни ниҳоясига етди ва учинчи бор Нарендра Моди Бош вазир лавозимини сақлаб қолди. Ташқи ишлар вазирлиги қайд этишича, қасамёд маросимига етти давлат етакчилари ташриф буюради.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WTDh0RITks8?si=JvNY_wRSnHZNgtTS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Сардорбек Поёнов, Аслиддин Алижонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёл Президентлар, Путиннинг атом нутқи ва АҚШда тақиқ – Халқаро дайжест (+видео)