Зомин миллий табиат боғида ўтказилган халқаро марафон тафсилотлари...

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, аҳолининг турли қатлами, жумладан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар куни республикамизнинг турли ҳудудларида турли йўналишларда кўплаб мусобоқалар ташкил этилаётгани, айниқса, қувонарли.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан беш йилдан буён ўтказилаётган “Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақасига туркум йўналишлар киритилган. Булар – “Zaamin Ultra 2024” халқаро тоғ беллашуви, “Bukhara Night Race” тунги пойгаси ва Бўстонлиқдаги марафон. Ушбу халқаро миқёсдаги мусобақалар нафақат юртимиз, балки хорижий давлатлардан ҳам кўплаб спорт ихлосмандларини чорлаяпти.

“Samarkand Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркумини очиб берган, тўртинчи марта ташкил этилаётган Зомин мусобақаси жисмонан чиниқиш, спортга ошноликни кўрсатиш ва, айниқса хорижликлар учун янги сайёҳлик объектларини ўрганишга хизмат қилмоқда.

“Соғлик учун бирлашайлик ва экологияни асрайлик” шиори остида 2100 нафар иштирокчини бир нуқтага йиққан халқаро марафон республикамизнинг турли вилоятлари ва 20 га яқин мамлакатдан қатнашчиларни Ўзбекистон Швецарияси – Зоминга жалб этди. 50, 21, 10 ва 2 километр масофаларда ўзаро баҳслашган иштирокчилар учун унутилмас таассуротлар ҳадя этган тоғли ҳудуд денгиз сатҳидан 2200-2500 метр баландликда жойлашган, югуриш йўлаги Тошкент телеминорасидан 6 баробар баланд.

– Бу йил биз яна бир бор турли мамлакатлардан минглаб келган спортчиларни бирлаштириб, уларга орзуларини рўёбга чиқариш ва дунёдаги энг қизиқарли баланд тоғ йўлакларидан бирида ўз иродасини синаб кўриш имкониятини бердик, – деди “Samarkand Marathon” югуриш мусобақалари туркуми кординатори. – Жорий этилган янги тамойиллар қаторида табиатни мусаффо шаклда сақлаш муҳим эканлигига масъулият билан ёндашиб, туркум экологик ташаббусларни, жумладан, “плоггинг”, яъни пластик стаканчалардан воз кечиш амалиёти ва бошқа тадбирларни ташкил этдик. Спортга қизиқадиган ёшу-қарини навбатдаги пойгаларимизга қўшилишга таклиф этамиз.

50 километр масофада эркаклар ўртасида Нурзиёд Бегалиев, аёллар ўртасида эса Олга Попова ғолиб бўлди. Артём Секачев ва Александра Черкас 21 километрлик масофани босиб ўтган дастлабки иштирокчилар деб топилган бўлса, 10 километрлик масофада эса эркаклар ўртасида Бекзод Пардаев, аёллар ўртасида Александра Кузнетсова зафар қучди.

Қайд этиш керак, бу йилги “Zaamin Ultra 2024” халқаро марафонида 50 километр масофада рекорд ҳам янгиланди: Нурзиёд Бегалиев масофани ўзидан аввалги чопқирга нисбатан 12 дақиқа тезроқ босиб ўтди. Мутлақ ҳисобдан ташқари ёш тоифалари бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.

Шунингдек, бу йил барча хайрия югуриш мусобақалари учун анъанага айланувчи янги экологик “плоггинг” – югуриш асносида чиқиндиларни тўплаш ташаббуси жорий этилди. Иштирокчилар икки кунлик фестивални биргаликда югуриш ва чиқиндилардан тозалаш ҳашари билан якунланади. Мазкур ташаббус табиат боғини ягона мақсад сари бирлашиш ва табиат боғини унинг асл қиёфасида сақлашга хизмат қилади.

Ҳис-ҳаяжонга бой, спортчилар хотирасида ўчмас из қолдирган икки кунлик “Zaamin Ultra 2024” марафони ҳар йил анъанавий тарзда ўтказилмоқда. Табиийки, мазкур халқаро тадбир аҳоли ўртасида спортга қизиқишни оширади, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида Бўстонлиқ туманида спорт фестивали бўлиб ўтади, сўнгра – августда севимли тадбиримизга айланган Бухородаги тунги пойга ўтказилади. Анъанага мувофиқ, Самарқанддаги марафон туркум мусобақалар мавсумини якунлаб беради.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/7jMkzXdJSco?si=UczJf_Sj2GgEsrwC" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев,

Аслиддин Алижонов ва Улуғбек Тўхтаев (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Zaamin Ultra 2024”: икки мингдан зиёд иштирокчи халқаро тоғ беллашувида! (+видео)