Акс-садо

Мамлакатимиз аграр соҳасини ривожлантиришда, ҳеч шубҳасиз, жойларда фаолият кўрсатаётган кластер тизими корхоналарининг ҳам салмоқли ҳиссаси ва ўз ўрни бор. Хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, ўз вақтида уларни буюртмачиларга етказиб беришда ушбу тизим корхоналари кутилган натижаларга эришмоқда.  

Президентимиз Бухорога навбатдаги ташрифлари чоғида ана шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, мазкур йўналишда эришилган ютуқлар билан бирга бир қатор долзарб вазифалар ҳам борлигини таъкидлади. Айниқса, қаровсиз ва эътибордан четда қолиб кетган экин майдонларида мўл ҳосил етиштириш имконияти борлигини, бироқ бунинг учун етарли миқдордаги сув захирасига хўжаликлар эҳтиёж сезаётганини қайд этди.  

–Ҳозирги пайтда вилоятимиз бўйича 205 минг гектар ерни суғориш учун 50 та насос станцияси йилига 1,5 миллиард киловатт-соат электр сарфламоқда, –дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаммад Аҳмедов. –Улар энерготежамкор, замонавий насосларга алмаштирилса, йилига камида 400 миллиард сўм иқтисод қилинади. Вилоятимизда пешқадам хўжаликлар томонидан мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришда, бу маҳсулотларни экспортга жўнатишда юқори натижаларга эришилаётганлигига қарамай бу борада ҳам мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилаётгани йўқ. Бу муҳим масала ҳам вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари эътиборидан четда қолгани йўқ. Дарҳақиқат, вилоятда 1 миллион 200 минг тонна мева-сабзавот етиштирилса-да, экспорти сўммаси 15 миллион доллардан кам. Уларни қайта ишлаш ва қадоқлаш ишларини жадаллаштириш талаб этилмоқда. Соҳа ходимлари ва мутасаддилари мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда эл-юрт дастурхонини сифатли ва арзон мева ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашни биринчи галдаги вазифалардан бири этиб белгилаши зарур. Президент таъбири билан айтганда, ҳар биримиз, айниқса, мутасадди раҳбарлар ўз фаолиятларига ватанпарварлик нуқтаи-назаридан ёндашган ҳолдагина иқтисодий ислоҳотлар ўз кутилган натижасини беради. Шу жумладан, эл-юрт маъмурчилигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳам. Президентимизнинг бу галги ташрифлари ҳам аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга эришиш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш, маҳалла “еттиликлари” фаолиятини ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга даъват этгани билан аҳамиятлидир. Президентимизнинг Бухорога ташрифи бизни янги марраларни забт этишга ундайди.

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президентимизнинг Бухорога ташрифи бизни янги ғалабаларга ундайди”