Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида ўтган XXII халқаро болалар гандбол фестивалида Тошкентнинг РОПСТТМ жамоаси ғолибликка эришди.
Фестивалнинг 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилган РОПСТТМ жамоаси турнирнинг сўнги ўйинида ўзига хос мўъжиза яратди.
Ўзбекистон гандбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Аробиддин Имонбоев устозлик қилган ёш гандболчиларимиз чемпионликни қўлга киритиши учун кучли учликка кирган, ғолиблик йўлида Тольяттининг «Медведи» жамоасини 35:14 ҳисобида доғда қолдирган Москва вилоятининг «Лидер-1» жамоасини 60:35 кўринишида, яъни 25 та тўп фарқ билан мағлуб этди. Шундай қилиб, улар XXII халқаро болалар гандбол фестивали ғолибига айланди.
Бу, муваффақият ўзбек гандболининг келажаги ишончли қўлларда экани, мамлакатимизда ушбу спорт тури ривожланаётгани ва ёш тоифасидаги жамоаларимизда ўйин кўникмаси юксалаётганидан далолатдир.
Т. Рўзиев, ЎзА