Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим яратилиб, жойларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани фуқароларни ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ижобий ечим топишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Наманган вилоятининг Косонсой туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда кўплаб ҳамюртларимизнинг суд-ҳуқуқ борасидаги мурожаатлари эшитилди.

Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов раҳбарлигида бўлиб ўтган қабулларда фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлар билан боғлиқ 51 та мурожаати кўриб чиқилди. Шундан Олий суд раисининг ўринбосари 25 фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганган бўлса, Наманган вилояти суди раиси Алишер Усмонов 19 киши, вилоят маъмурий суди раиси Зарифахон Қурбонова эса етти нафар фуқаронинг дардига қулоқ тутди.

Мурожаатларнинг 33 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 10га яқин мурожаат юзасидан ариза ва шикоятлар Олий суд томонидан ўрганиш учун қабул қилиб олинди. Саккизта мурожаат жойида ўз ечимини топди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида ўтказилган сайёр суд мажлисларида содир этган жинояти учун суд ҳукмига асосан жазосини ўтаётган 12 нафар шахс қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги муносабати билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан иш ҳақи, алимент ундириш бўйича мурожаатлар ўрганилиб, суд буйруқлари чиқарилди ва ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан дилдан суҳбат қурилгани натижасида иккита оила яраштирилди.

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий суд раҳбарияти одамларнинг дардига қулоқ тутди