Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни пойтахтимизнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказини бориб кўрди.

Бу марказ Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси доирасида ташкил этилган. Мажмуа мукаммал таъмирланиб ва замонавий жиҳозланиб, шу йил мартда ишга туширилган.

Марказ жамоат хавфсизлиги жараёнларини қамраб олган ягона ахборот маконидир. Бу ерда жойлардаги вазият ва ходимларнинг иш-ҳаракати рақамли технологиялар орқали таҳлил қилиб борилади. Хусусан, 10 мингдан ортиқ профилактика инспекторларининг фаолияти 6 та йўналиш бўйича назорат қилинади ва баҳоланади.

Бунда “Е-Жамоат хавфсизлиги”, “Е-Ижтимоий вазият” каби дастурлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг ягона ахборот тизимлари ҳамда 6 мингдан зиёд “ақлли” кузатув камералари интеграцияси қўл келмоқда. Шунингдек, марказда видеоалоқа орқали профилактика инспекторлари, йўл патрул, пост патрул ва пробация ходимлари учун масофавий ўқувлар ўтказилади. Оммавий тадбирларни моделлаштириш орқали ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш ва тезкор чоралар кўриш ўргатилади.

Давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, соҳа ходимлари юқори технологияларни яхши билиши лозимлигини таъкидлади. 

Бугунги кунда барча соҳаларда сунъий интеллектнинг ўрни кенгайиб бормоқда. Инсонларга қулайлик яратадиган дастурлар билан бирга кибержиноятчилик, фирибгарлик усуллари ҳам кўпаймоқда. Бундай жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш учун ички ишлар ходими ундан-да илғор, зийрак бўлиши керак.

Шу боис марказдаги учрашувга ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳузуридаги олий ўқув юртлари ректорлари таклиф этилди. Улардаги ўқув дастурларини шу нуқтаи назардан такомиллаштириш, дуал таълим тизимини жорий этиш, дарслар ва илмий ишларнинг ҳаёт билан ҳамнафаслигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Ички ишлар вазирлигида учувчисиз қурилмаларни қўллаш бўйича тузилма ташкил этиш вазифаси қўйилди. Жиноятчилик профилактикасини кучайтириш, оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлаш борасида қўшимча топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги фармони билан тасдиқланган жамоат хавфсизлиги бўйича стратегияда 2025 йил якунига қадар тизимни рақамлаштиришни 90 фоизга етказиш белгиланган. Ташриф чоғида давлатимиз раҳбарига шу борада ахборот берилди.

Бу жараён уч босқичда амалга оширилмоқда.

Биринчи босқичда муаммолар ўрганилиб, иккинчисида шу асосида мутахассислар ва дастурлар тайёрланди. Жумладан, 66 та ахборот тизими ва модуллари ишлаб чиқилди. Уларга вазирлик ва идораларнинг 77 та ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 25 та ахборот тизими интеграция қилинди. Жамоат хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари 18 мингдан зиёд планшетлар билан таъминланди ҳамда рақамли қурилмалардан самарали фойдаланиш бўйича ўқитилди.

Натижада 155 та ҳисобот, 37 та иш юритиш соҳаси, юзга яқин қайднома ва йиғма материаллар рақамлаштирилган. Бунинг ҳисобига 213 миллиард сўм тежалишига эришилган.

Энди, учинчи босқичда Маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил этиб, соҳага сунъий интеллектни кенг жорий қилиш, ускуналарни маҳаллийлаштириш каби мақсадлар қўйилган.

Шу ерда ички ишлар тизимида қўлланилаётган замонавий техника ва анжомлар намойиш қилинди.

Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яккасарой туманида бунёд этилган сув спорти саройини кўздан кечирди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли мазкур мажмуа сув спорти ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қурилган. Эътиборлиси, бу ерда ҳам профессионал спортчилар, ҳам ҳаваскорлар учун шароит яратилган.

50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳга эга катта залда халқаро миқёсдаги мусобақалар, терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун замонавий шароитлар бор. Баландликдан сакраш ва кичик ҳавзаларда болалар сув спортини ўрганади. 

Мажмуада ёшлар, меҳнат жамоалари ва фахрийлар саломатликларини мустаҳкамлаши мумкин. У бир вақтнинг ўзида 100 нафар, бир кунда мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатиш қувватига эга.

Иккинчи қаватда маъмурият ва мураббийлар хонаси, конференция зали, тренажёр хонаси ҳамда спорт шарҳловчилари учун махсус хоналар жойлашган. 

Мажмуа негизида Сув спорти мактаби ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари бу ерда ёш спортчиларнинг машғулотларини кузатди. Уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаб, улкан ютуқларга руҳлантирди.

Бу йил Париж шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимидан 13 нафар спортчи лицензия қўлга киритган. Президентимиз мазкур спортчилар ва мураббийлар билан суҳбатлашди.

– Шаҳару қишлоқларда спорт мажмуалари қуриб, уни оммалаштиришга катта эътибор бераямиз. Чунки спорт билан шуғулланган ёшлар кам бўлмайди, соғлом бўлади, болалариниям шундай тарбиялайди. Сиздек профессионал спортчилар бу йўлда ёшларга ҳам ифтихор, ҳам ўрнак бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Дилбоғ маҳалласида ҳам бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишди.

Маҳаллада 5 минг 200 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. 26 та кўп қаватли уй, мактаб ва боғчалар, савдо шохобчалари  атрофи обод қилинган.

Юртимизда ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб ривожлантирилмоқда. Дилбоғликлар асосан тадбиркорлик ва ҳунармандлик билан шуғулланади. 15 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта ишлаб чиқариш корхонаси, таълим муассасаларида аҳоли доимий иш билан банд.

Ўтган йили аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 13 та лойиҳага кредит ажратилган. 300 га яқин фуқаро янги ишга жойлаштирилган. Ёшларни касбга ўргатиш учун мономарказ ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳузуридаги Тошкент шаҳар футбол академияси шу маҳаллада жойлашган. Замонавий мажмуада ёпиқ ва очиқ спорт майдонлари, назарий машғулот хоналари, ётоқхона, ошхона ва кутубхона мавжуд. Ҳозир бу ерда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 154 нафар бола сабоқ олмоқда. Машғулотларга чет эллик мутахассислар ҳам жалб қилинган. Стадионлар ёритиш ва тасвирга олиш қурилмалари билан жиҳозланган.

Президент академия тарбияланувчилари ва спорт соҳаси масъуллари билан суҳбатлашди.

– Футбол бўйича қарорларимиз, иқтидорли болаларга эътибор берганимиз туфайли ўзбек футболи ҳам жаҳонга чиқа бошлади. Европа жамоаларида легионерларимиз кўпайяпти. Ёшларимиз Олимпиадага йўлланма олди. Бу давомий бўлиши учун энди маҳаллаларда футболни ривожлантириш керак. Қўшимча стадионлар қуриб, унинг оммавийлигини қўллаб-қувватлаш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу маҳалладаги сув спорти саройининг таъмири ҳам кўздан кечирилди. Уни давлат-хусусий шериклик асосида барқарор ишлатиш бўйича кўрсатма берилди.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йирик лойиҳа ва иншоотлар пойтахт қиёфасини янада жозибали қилмоқда