Давлатимиз раҳбари жорий йил 5 июнда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади. Мазкур ҳужжат қабул қилинган кундан олти ой ўтгач кучга киради.

Шу кунларда жамиятда муҳим воқелик бўлган мазкур қонун мазмун-моҳияти ва ижроси билан боғлиқ масалаларга кенг жамоатчилик алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Пойтахтимизда ташкил этилган матбуот анжумани шу масалага бағишланди. 

Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов мазкур қонун манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш борасида муҳим ҳуқуқий асос бўлганини таъкидлади. 

Зеро, манфаатлар тўқнашуви аслида кўзга кўринмайдиган, бироқ энг хавфли иллат ҳисобланади. Бунга қарши кескин курашилса, яъни манфаатлар тўқнашувига чек қўйилса, коррупция барҳам топади. 

Манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш учун давлат ва давлатга алоқадор идора ва ташкилотларда ўрганиш ишлари олиб борилади. Тахминларга кўра, 20 мингга яқин идора ва ташкилотдаги фаолият кўриб чиқилади. 

Бу йўналишдаги ишларни тўғри ташкил этиш, аниқ самарадорликка эришиш учун Бош вазир бошчилигида комиссия тузилган. 

Бу жараёнда нафақат тегишли соҳа мутахассислари, балки идора ва ташкилотлар ходимлари, жамоатчилик ёрдамига ҳам таянилади. 

Қайд этилганидек, янги қонун манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ходимлар томонидан ошкор этиш икки шаклда, яъни мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ходимга алоқадор шахслар давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича декларация тўлдириш мажбуриятлари белгиланди.

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгиланди.

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади. Унда хабар берилган, аниқланган ҳамда тартибга солинган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима белгиланди. Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланди. Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

– Коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас, деб топилади, – деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов. – Битим бўйича олинган фойда эса давлат даромадига ўтказилади. Айтиб ўтиш керакки, 2022-2023 йилларда давлат харидлари бўйича тузилган 4,5 мингта (573 миллиард сўмлик) шартномаларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган. Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан тизимдаги ташкилотларда 141 миллиард сўмлик 2 минг 720 шартнома ҳақиқатда манфаатлар тўқнашуви мавжуд ҳолатда тузилган. 9 шартнома 3 миллиард сўмга қиммат нархда имзоланган. 1,5 минг нафарга яқин ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчилари тадбиркорлик субъектларининг бошқарув органларида иштирок этаётгани аниқланган.

Эндиликда қонунга мувофиқ, “E-anticor.uz” платформасида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модуль ишга туширилади. 

Манфаатлар тўқнашуви юзасидан зарур ўқитиш ва тушунтириш ишлари амалга оширилади. Жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, уларни бартараф этиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилади. Шунингдек, рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларини баҳолаш учун онлайн тест синовлари ўтказилади.

Матбуот анжуманида журналистлар, жамоатчилик фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fqd-Ti6AHns" title="Manfaatlar toʻqnashuviga chek qoʻyilsa, korrupsiya barham topadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Абдураимова, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манфаатлар тўқнашувига чек қўйилса, коррупция барҳам топади (+видео)