Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди. Муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш, хусусан, халқаро меҳнат, ишлаб чиқариш, техник, экологик стандартларни кенг татбиқ этиш масалалари эътибор марказида бўлди. 

Бу борадаги ишлар халқаро ҳамжамият, хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Халқаро анжуманларда Ўзбекистон қисқа муддатларда юқори натижага эришган мамлакат сифатида бошқа давлатлар учун намуна сифатида кўрсатилди.

Женева шаҳрида давом этаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 112-сессияси доирасида бўлиб ўтган ХМТ Маъмурий кенгаши аъзолигига сайловларда Ўзбекистон энг кўп овоз тўплаб, тарихда илк маротаба кенгаш аъзолигига сайланди.

Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг глобал меҳнат сиёсатида фаол иштирок этишига, ХМТ томонидан меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинаётган қарорларда, меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш юзасидан янги таклиф ва ғояларнинг ишлаб чиқилишида бевосита Ўзбекистонинг ҳам фаол иштирок этишига янги имкониятлар яратади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзолигига сайланди