Uzbekistan Airports компанияси раҳбариятининг Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси вакиллари билан учрашуви бўлиь ўтди. Унда июнь ойининг иккинчи ярмида Сиань шаҳридан Самарқандга янги авиайўналишни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида юк ташиш ҳажмини кенгайтириш истиқболлари кўриб қилинди. Бугунги кунда Loong Air авиаташувчи компанияси ҳафтасига уча марта Чэнду – Тошкент ва Сиань – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи парвозларини амалга оширмоқда.
Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси ҳам йўловчи, ҳам юк ташиш билан шуғулланади.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.