Ўзбекистон ҳар қандай йирик тадбирларни ўтказиш борасида катта тажрибага эга эканини дунё эътироф этмоқда. Айниқса, спорт бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнир ҳамда Гран-при мусобақалари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Ана шундай мусобақалардан бири байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатидир. Мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақа жорий йилнинг 23-25 август кунлари Самарқанд шаҳрида жойлашган Марказий Осиёда ягона бўлган эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада спортчилар ноолимпия масофаларида беллашади. 

Самарқанддаги эшкак эшиш каналини кўздан кечириш мақсадида ICF халқаро федерациясининг мусобақаларни ташкил этиш департаменти директори Балит Векасси бошчилигидаги мутахассислар мамлакатимизга ташриф буюрди. Балит бу галги ташрифи давомида Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси мутахассислари билан учрашиб, жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар, келгусидаги режаларни муҳокама қилди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати юқори савияда ўтади 