Бугун кинотеатрларимиз ҳар қачонгидан ҳам гавжум. Хабарингиз бор, Қирғизистонлик режиссёр Руслан Акуннинг "Жаннат оналар оёғи остида" фильми ҳали премьераси тугамай туриб, ижтимоий тармоқларда тарқалиши жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фильмни тарқатганлар орасида 200 мингдан ошиқ кузатувчиларга эга блогерлар, ҳаттоки, расмий телеканаллар ҳам бор эди.
Аҳолида интеллектуал мулкка нисбатан қарашлар анчагина юмшоқ. Унинг муаллиф розилигисиз тарқалиши одатий ва табиий қабул қилинади. Агарда кимдир ҳуқуқларини талаб қилса, унинг бу иши аксарият томонидан яхши кутиб олинмайди.
Масалан, муаллифлик ҳуқуқи ҳақида гап кетса, "қанча кўп одам кўрса, шунча яхши", "аслида текинга реклама қилиб берганлиги учун муаллиф раҳмат айтиши керак" сингари аргументлар тез-тез қулоққа чалинади. Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари мулкнинг бошқа шакллари билан тенг кўрилмайди, чунки уни "қўлга ушлаб бўлмайди".
Хўш, фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва ушбу ҳолатлар ҳақида юридик фанлари доктори, профессор, санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Палатаси раиси Бобоқул Тошев билан батафсил суҳбатлашдик.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/XG6jm8WiAas?si=BLU5cADzc22mX5WK" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов(видео), ЎзА