Азалдан юртимизда китобхонлик қадрланган. Ҳар бир оилада мўъжаз кутубхона бўлиб, бу маънавий хазина хонадонларнинг тўридан жой олган. Бугун халқимизга хос бу миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда.

Мамлакатимиз тижорат банклари Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ташаббусини бошлаган эди. Ушбу зиё масканлари кетма-кет ўз фаолиятини бошламоқда.  

Пойтахт маҳаллаларида давом этаётган ушбу хайрли ташаббус – "Маҳалла кутубхонаси" лойиҳасида "Ўзмиллийбанк" АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда. Айни кунда "Парвоз", "Дўстобод", "Темирйўлчилар", "Қуйлиқ-ота", "Бўрижар" каби Тошкент шаҳридаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бири банкнинг молиявий кўмаги билан яратилган ана шундай маънавий хазинага эга бўлди.

– Тўғриси, банк томонидан ҳар бир китоб ихлосманди кўриб ҳавас қиладиган кутубхоналар қуриб берилдики, бундан ниҳоятда мамнунман, – дейди “Қуйлиқ-ота” МФЙ раиси Дилфуза Қодирова. – Чунки энди маҳалланинг ушбу хонаси айниқса, ёзги таътил бошланиши олдидан аксарият ўқувчи ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун гавжум масканга айланади.

Барча ёшдаги китобхонлар қизиқишига мос, ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, жами 14 мингга яқин китоб фондига эга замонавий кутубхоналар мутолаани севимли одатига айлантирган китобхонлар учун айни муддао бўлди. Боиси ташкил этилган кутубхоналарда нафақат ўзбек классик ёзувчилари, шунингдек, жаҳон адабиётининг дурдона асарлари ҳам бор.

– Болалигимдан китобсевар бўлганман. Шунинг учун эндиликда бу ҳавас ва иштиёқни набираларимга сингдиришга ҳаракат қиляпман, – дейди маҳалла фаоли Тўлқин Хушвақтов. – Уларга ўзим ўқиган ва катта таассурот қолдирган асарлар ҳамда уларнинг қаҳрамонлари тўғрисида кўп ҳикоя қилиб, мутолаага бўлган қизиқишини ошириб бораман. Маҳалламизда ташкил этилган бу кутубхона барчани қувонтирди. Бу ерда нафақат китоб ўқиш, ўқилган асарлар бўйича суҳбат ҳамда мулоқотлар щтказишни режалаштирганмиз.  

Пойтахт маҳаллаларига маърифат зиёсини улашишни бошлаган ташаббуснинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳар бир маҳалла кутубхонасида банк томонидан ойлик маош билан таъминланадиган 14 та янги иш ўрни яратилди. Ахборот технологиялари ҳаётимизда қанчалик муҳим ўрин эгалламасин, китоб ва илм тамаддуннинг ягона нажот йўли бўлиб қолаверади. “Ўзмиллийбанк” АЖ эса бу каби хайрли лойиҳаларни амалга оширишда доимо ташаббускор бўлишда давом этади.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк”АЖ: китоб ва илм юксалишнинг ягона нажот йўли