Журналист суриштируви

Тан олиш керак, ёғингарчиликларга бой бўлган бу йилги баҳор мавсуми таъмирланмаганига узоқ йиллар бўлган кўплаб кўприкларга зиён етказди. 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги тоғ олди қишлоқларидан бирида сел келиши натижасида кўприкнинг ерга туташган жойини сув ювиб кетгани, натижада қишлоқ иккига ажралиб қолгани ҳақидаги лавҳалар тарқалди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида фотомухбир билан ушбу манзилда бўлдик. 

Ушбу кўприк Шаҳрисабз туманининг Аччиғи маҳалласига қарашли Чақар қишлоғини оралаб оқиб ўтган “Танҳоздарё” устига қурилган ва Чақар қишлоғини дарёнинг нариги қирғоғи билан боғлаб турувчи асосий восита ҳисобланади. Омонатгина турган мазкур кўприкнинг нариги қирғоғи яқиндагина дарёга келган сел оқибатида емирилиб кетгани, сув сатҳи пасайгач, қум-тош аралашмаси тўкилиб, ҳаракат тикланганини пайқаш қийин эмас. 

[gallery-17746]

Буни шу ерлик аҳоли вакиллари ҳам суҳбат давомида тасдиқлади. 

– Қишлоқ хўжалик экинларимиз асосан дарёнинг нариги томонида. Шу мақсадда қурилган бу кўприк, – дейди Камол Қобилов. – 2020 йилда ҳам бир сел олиб кетиб, қирғоғи таъмирланган эди. Бу йил сув нариги томонидаги қирғоғини ювиб кетди ва кўприкнинг ўзи эгилиб, хавфли бўлиб қолди. Буни қайта таъмирламаса бўлмайди.

Аслида кўприк кеча ёки бугун бу аҳволга келмади, дейди қишлоқ аҳли. Қурилганига 40 йилдан ошган кўприкда бирор марта таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Айни кунларда кўприк транспорт воситалари қатнови учун хавфли кўринишга келиб қолган. 

– Май ойининг ўртасида келган катта сел кўприкнинг қирғоқ билан туташган қисмидан 6 метр қисмини ювиб кетди, – дейди Ғайрат Авлоқулов. – Чорвамиз, деҳқончилигимиз нариги томонда. Ўқувчилар ўта олмай қолди. Асосий йўлимиз шу, қўшимча кўприк йўқ. Масъуллар эътибор қаратишмаяпти.

Мазкур масалани ўрганиш, масъулларнинг бу борадаги муносабатларини билиш мақсадида ҳудудда бўларканмиз, бир томонга ёнбошлай бошлаган кўприкдан хавотир бўлса-да, одамлар ҳаракатланаётганига гувоҳ бўлдик. Маҳалла масъуллари бу ердаги вазият хусусида тегишли идораларга хабар берилганини маълум қилишди. 

– 2020 йилда табиий офат туфайли кўприкнинг зиён кўрган ўнг қирғоғи капитал таъмирланган эди, – дейди “Аччиғи” МФЙ раиси Тўлқин Очилов. – 15-16 май кунлари бўлган табиий офат бу гал чап қирғоғини ювиб кетди. Вақтинчалик ўтиш учун йўл тўғрилаб қўйилди. Бу бўйича тегишли масъулларга маълум қилганмиз. Дарёнинг нариги томонида 50 тага яқин хўжалик яшайди. Қабристонимиз ҳам ўша томонда. Қишлоқ хўжалиги экинларимизнинг асосий қисми ҳам ўша томонда. Айланиб келиш учун энг яқин кўприккагача бўлган масофа беш километрни ташкил қилади. 

Хўш, ушбу муаммо бўйича туман масъуллари нима дейди? Бирор-бир ечим борми кўприк таъмири бўйича?
Айни дамда туман ободонлаштириш бўлими балансида турган кўприкнинг кейинги аҳволи хусусида бўлим масъуллари қуйидагича изоҳ беришди. 

– Ушбу кўприк масаласи бўйича хабар етиб борган куни ишчи гуруҳ келиб ўрганган ва ювиб кетган қирғоқ минтақаси махсус техникалар ёрдамида тўлдирилиб, вақтинча одамлар ва транспорт воситалари ҳаракати тикланган, – дейди туман ободонлаштириш бошқармаси масъул ходими Актам Бобоқулов. – Бунинг таъмири масаласига келсак, катта маблағ талаб қилади ва бу бўйича юқори турувчи ташкилотларга таклиф билан чиққанмиз. Лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Маблағ масаласи ечилса, капитал таъмирлаб берилади. Сувнинг сатҳи пасайгандан кейин кўприкнинг ёнбошидан катта метал қувур ташлаб вақтинчалик йўл қилиб берилади ва кўприкнинг таъмири бошланади. 

Масъулнинг изоҳ беришича, ушбу кўприк 1981 йилда қурилган ва узунлиги 36 метрни ташкил қилади. Аммо ўтган йиллар давомида бирор марта ҳам таъмирланмаган. Буни масъул: “Шу пайтгача кўприк яроқли бўлгани учун таъмирланмаган”, дея изоҳлади. 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, тоғли ва тоғолди минтақаларда жойлашган, дарёларга ўрнатилган кўприклар масаласини сифатли ва мустаҳкам қилиб қуриш ҳақида ўйлаш вақти аллақачон келган. 
Ўйлаймизки, масъуллар чақарликларнинг хавотирларига сабаб бўлаётган ушбу кўприк муаммосига ҳам ижобий ечим топишади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омонат кўприк