Пойтахтимизда шахмат бўйича бошланган «UzChess Cup 2024» турнирининг «Masters» гуруҳида ўтказилган 5 та ўйиннинг 2 тасида ғалаба, 3 тасида дуранг ҳолати қайд этилгани Тошкент мусобақалари муросасиз кечаётганини кўрсатмоқда.

Мазкур гуруҳда дастлабки ўйинни Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Парҳам Магсудлуга қарши ўтказиб, ғалабага эришди. Шунингдек, ФИДE байроғи остида турнирда қатнашаётган Александр Гришук ва Алексей Сарана (Сербия) ўртасидаги ўйинда сербиялик шахматчининг қўли баланд келди. Янг Йи (Хитой) – Жавоҳир Синдоров ва Риччард Раппорт (Руминия) – Нодирбек Ёқуббоев, Видит Сантош – Шаҳрияр Мамедьяров (Озарбайжон) учрашувларидаги ўйинлар дуранг билан якунланди.  

Бугун, 7 июнь куни «Masters» гуруҳининг навбатдаги 2-тур мусобақасида Нодирбек Абдусатторов – Шаҳрияр Мамедьяров, Сарина – Магсудлу, Ёқуббоев – Видит, Синдоров- Раппорт, Гришук – Янг Йи курашлари бўлиб ўтади.  

"Challengers" гуруҳидаги мусобақаларда қатнашаётган умидли шахматчиларимиздан Жаҳонгир Воҳидов Мустафо Йилмазни мағлуб этди. Шамсиддин Воҳидов германиялик Александр Донченко билан муроса йўлини танлади. 

"Futures" гуруҳида ҳамюртларимиз Муҳаммадзоҳид Суяров, Ҳумоюн Бекмуратов, Муҳиддин Мадаминов ва Саидакбар Саидалиев ҳам дурангга эга бўлган тарзда 0.5 очкога эга чиқди.  

Мукофот жамғармаси 166 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир 15 июнга қадар давом этади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов озарбайжонлик Мамедьяров билан куч синашади