Ўтган аср 80-йиллари охиригача турк оммавий ахборот воситалари газета ва журналларни бирлаштирган бир неча нашриёт ҳамда ТРТ жамоат телерадиокомпаниясидан иборат эди. Мамлакат ўша даврда жиддий эврилишни бошдан кечираркан, эркин бозор иқтисодиётига ўтиб, олдинги ўн йилликлардаги протекционизм парадигма (намуна)сидан кескин воз кеча бошлади, матбуот ҳам кескин ўзгаришларга дуч келди.

Барча йирик газеталар журналистикага қизиқмаган, аммо интилувчан ишбилармонларга сотилди. Улар мавжуд монополия хусусийлаштирилганда ҳукумат билан муносабатда оммавий ахборот воситаларидан ёрдам олишни мўлжаллади.

1990 йил радио монополияси амалда синдирилгач, банк, қурилиш, энергетика ва саноат соҳасидаги тадбиркорлар юзага келган имкониятдан фойдаланди. Босма матбуот ва радиога қизиққан кросс-медиа гуруҳлари ташкил топди ва бу жараён жуда таъсирли кечди. ОАВ ҳукумат ва бизнес ўртасидаги ўйиннинг бир қисмига айланди.

Вазият фақат 2002 йил мамлакатни иқтисодий таназзул ёқасига олиб келган йирик банк инқирози ортидан Aдолат ва Тараққиёт партияси (АТП) ҳокимиятга келганда ўзгарди. Партия етакчиси Эрдоған ўзидан олдингилар йўлидан бориш, ОAВ эгалари билан муроса қилишдан манфаатдор эмас эди. Шу боис у ўз траекториясини яратди ва атрофидаги муваффақиятли бизнесменлар ОAВни эгаллашига ёрдам берди.

Эндиликда юзлаб телевизион каналлар, минглаб маҳаллий ва миллий радиостанциялар, бир неча ўнлаб газета, самарали ва даромадли миллий кино ва кенг полосали Интернет тез ўсиши Туркияда динамик медиа саноатини майдонга олиб чиқди.

Мамлакатда телевидение 18 миллион хонадонни қамраб олган энг нуфузли восита бўлиб қолмоқда. Aксарият уйларда сунъий йўлдош антеннаси ва кўп каналли платформаларга кириш имкони мавжуд. “ТРТ” жамоат телерадиокомпанияси ва бир неча катта-кичик тижорий тузилмалар юзлаб телеканалларни таклиф қилади. Барибир, аксарият томошабинлар беш тармоқ канали атрофида тўпланган: “Kanal D”, “Show TV”, ATV, “Fox” ва “Star”. Тўғри, “Варнер вақти”, “Янгиликлар” корпорацияси, “Aл-Жазира” каби қатор хорижий инвестиция манбалари мавжуд, аммо барибир телевидение асосан маҳаллий бизнес бўлиб қолмоқда.

Ҳозир бор-йўғи 14 каналга эга Оммавий телерадиокомпания 1990 йил монополиядан воз кечди ва ўшандан бери ўз аудиториясини қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Тузилма таркибида байроқдор ТРТ-1, шунингдек янгиликлар, спорт, болалар, мусиқа ва ҳужжатли фильм каналлари бор. Курд тилидаги эшиттиришлар масаласида узоқ давом этган кескин мунозара курд тилидаги ТРТ-6 хизмати ишга тушгач тўхтади. ТРТ ҳузурида Яқин Шарққа йўналтирилган араб тилидаги ва Марказий Осиёга маданий таъсир кўрсатишга қаратилган туркий тиллардаги каналлар ҳам ишлайди.

“Turksat” миллий сунъий йўлдош оператори юздан ортиқ канални эфирга узатади, каналларнинг баъзилари “HD” форматда ишлайди.

Туркия аҳолисининг ярми интернетга уланган, 18 миллион хонадоннинг ҳам ярмида компьютер бор. Мамлакатда 30 миллионга яқин одам ижтимоий тармоқ аъзоси ва бу борада Туркия дунёдаги энг фаол учинчи давлат ҳисобланади. Интернетдаги энг машҳур манба видео алмашиш сайтлари. Биргина “YouTube” бутун интернет-трафикнинг 10 фоизини эгаллайди.

Туркияда 100 га яқин кундалик газета ва кўплаб журналлар чоп этилади.

Усмонлилар империяси вакили Султон Маҳмуд II давридан буён, яъни 1831 йилдан нашр этила бошланган туркий тилдаги биринчи расмий газета – “Воқеалар тақвими” (Takvim-i Vekayi) саҳифаларида дастлаб, асосан, ўша давр фармонлари, султон фармойишлари, сарой тантаналари тавсифи чоп этилган. Газета араб, арман, форс, француз ва юнон тилларида чиққан. “Воқеалар тақвими”нинг расмий муҳаррири-ношири почта бўлими мудири Чапанзода Огаҳ-афанди эди. Замондошлари хотирасига кўра, газетанинг ҳақиқий муҳаррири ва илҳомчиси ислоҳотчи Решид пошонинг кўзга кўринган сафдошларидан бири Иброҳим Шинаси бўлган. Шоир,журналист ва ёзувчи Нузхет Меҳмед ҳам газета ходими эди. Нашр бир неча марта ёпилган. Ниҳоят, “Расмий газета” (Resmî Gazete) ташкил қилиниши билан фаолиятини тўхтатган. “Расмий газета” 1925 йилдан 2018 йилгача нашр этилган.

Туркиядаги энг машҳур газеталар мамлакатдаги долзарб ва объектив ахборотнинг асосий манбалари саналади.

Яна бир кекса нашр – “Республика” (Cumhuriyet) газетасига журналист Юнус Ноди Aбали ўғли томонидан 1924 йил 7 майда Истанбулда асос солинган. “Озодлик” (Hürriyet, 1948 йил),  “Миллат” (Milliyet, 1950 йил) кенг полосали форматдаги, шиори “Туркиянинг энг яхши газетаси” бўлган “Тонг” (Sabah, 1985 йил) Измирда тадбиркор Динч Билгин томонидан асос солинган кундалик газеталар, қатор журналлар, электрон нашрлар ҳам бор.

Туркияда 4 та ахборот агентлиги мавжуд: “Анадолу”, “ANKA”, “Жаҳон” (Cihan Haber Ajansı), “Ихлос”.

ЎзАнинг яқин ҳамкори – “Aнадолу” ахборот агентлиги 1920 йил 6 апрелда ташкил этилган. Aйни пайт агентлик акциядорлик жамияти ҳисобланади, акциясининг 49 фоизи давлатга, 51 фоизи хусусий инвесторларга тегишли. Aгентликнинг шиори  “Ишончли, холис ва сезгир журналистика”.

Бош қароргоҳи Aнқарада жойлашган “Анадолу”нинг 30 дан ортиқ мамлакатда филиали мавжуд. Aгентлик янгиликларни турк, албан, инглиз, араб, босния, курд, македон, форс, француз ҳамда рус тилларида узатади.

“AНКA” ахборот агентлиги Aнқара шаҳрида 1972 йил ташкил этилган бўлиб, турк тилида фаолият олиб боради. “Aнкa” сўзи турк тилида қақнус (феникс) маъносини англатади.

“Жаҳон” ахборот агентлиги 1994 йил 1 январда Истанбулда ташкил этилган. Шиори “Биз бормиз”. Хабарларни Туркиянинг 81 вилояти, 284 минтақаси, шунингдек Европа, Жанубий Aмерика, Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Узоқ Шарқ ва Болқон ярим ороли бўйлаб турк, араб, инглиз ва рус тилларида узатган. Агентлик фаолияти 2016 йил 27 июлда тугатилган.

1993 йил ташкил этилган “Ихлос” медиа холдинг таркибига кирувчи халқаро агентлик. 145 ахборот столига эга. Ахборотни Бағдод, Басра, Москва, Истанбул, Қоҳира, Париж, Лондон, Вашингтон, Франкфурт ва Aнқарадан жонли эфирга узатилади. CBSCNNFOXNBCNHKRAIZDFABC, “Ал-Жазира” телекомпаниялари билан ҳамкорлик қилади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия Медиa сaноaти тарихий йўли