Путин навбатдаги ШҲТ саммитида иштирок этади
Россия Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган саммитига боришини тасдиқлади.
– Тез орада Остонада йиғиламиз, – деди РФ етакчиси дунёнинг етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда. – Мен ШҲТ саммити ва анжуман доирасида режалаштирилган бошқа турли тадбирларга таклиф қилинганман ва бу имкониятдан албатта фойдаланаман.