9-10 октябрь кунлари Бишкекда туркий тилли мамлакатлар иштирокида сунъий интеллект бўйича саммит бўлиб ўтади, дея хабар берган “Kazinform” агентлиги.
Қирғиз Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, тадбир Президент Садир Жапаровнинг Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари X саммитидаги иштироки якуни бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.
Анжуман дастури асосий маърузалар, муҳокама йиғилишлари ва мотивацион суҳбатлардан иборат. Сунъий интеллект билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокамаси учун очиқ платформа яратиш, илғор тажриба алмашиш, ўзаро инновацияни рағбатлантириш ва соҳа тараққиётини рағбатлантиришга қаратилган ҳамкорлик стратегиялари ишлаб чиқилади. Кўргазмада ҳамкорларнинг лойиҳалари, рақамли компанияларнинг сўнгги ишланмалари намойиш этилади.
Таъкидланишича, саммитда сунъий интеллект ва кибер хавфсизлик келажаги, маълумотга асосланган қарор қабул қилиш учун сунъий онгни, G-Cloud технологиясини оптималлаштириш, сунъий интеллектни яратиш ва тартибга солиш каби қатор масалалар ҳам кўриб чиқилади.