Жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлади.
Ташриф олдидан Туркия Савдо-саноат палаталари ва товар биржалари Иттифоқида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров ва Туркия Республикаси вице-президенти Ж.Йилмаз иштирокида Ўзбек–Турк бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг энг йирик хусусий банклардан бири ва ўзининг инновацион ва финтех маҳсулотлари билан машҳур “Aktif Yatirim Bankasi A.S.” ўртасида умумий қиймати 40 млн долларлик маблағларни жалб қилиш юзасидан Ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Маблағлар савдони молиялаштириш, кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон ва Туркия бизнес ҳамкорлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида “Aktif Yatirim Bankasi A.S.”да корреспондентлик ҳисоб рақамини очиш юзасидан келишувга эришилди.
Банк Ахборот хизмати