Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир.

Дарҳақиқат, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлиги аввало халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим ривожи, энг муҳими, жамият тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан узвий боғлиқдир.

Шу боисдан ҳам, ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ён-атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндаша оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди.

Бугунги лавҳамизда биз таълим соҳасининг ривожланиш босқичлари, баркамол авлод тарбиялашда  маънавиятнинг ўрни ҳақида "Меҳнат шуҳрати"ордени соҳиби, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Фольклоршунослик ва диалектология кафедраси мудири, профессор Самихон Аширбоев билан суҳбатлашдик.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/72mfmyS_y0g" title="Samixon Ashirboyev: “Taʼlim va maʼnaviyatga barchamiz masʼulmiz!”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>   

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самихон Аширбоев: "Таълим ва маънавиятга барчамиз масъулмиз!" (+видео)