Одамларнинг дарду ташвишларини тинглаш одамийликнинг олий мезонидир. Бу эзгу тамойил давлат идоралари раҳбарларини пастга тушишга ундаб, халқимизга янада яқинлаштирмоқда.

Наманган вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари – суд, прокуратура, ички ишлар, Мажбурий ижро бюроси мутасаддилари томонидан Давлатобод туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабул ҳам фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилиб, унда аҳоли мурожаатларига қулоқ тутилди. 

Жумладан, сайёр қабулда Наманган вилояти суди раиси Алишер Усмонов 12 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий судларга доир мурожаатларини кўриб чиқди. Вилоят маъмурий суди раиси Зарифахон Қурбонова эса маъмурий судлар билан боғлиқ еттита мурожаатини ўрганди. Мазкур мурожаатларнинг 11 таси ўз жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганларига суд раислари ва судьялар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабул доирасида бўлиб ўтган Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг сайёр суд мажлисида назорат остидаги шахсларнинг уч нафари муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилинди. Наманган туманлараро маъмурий суди томонидан беш нафар фуқаронинг пенсия билан боғлиқ аризалари кўрилиб, барчаси қаноатлантирилди.

[gallery-17722]

Наманган вилояти прокурори Умрбек Мадраҳимов бошчилигидаги қабулда фуқаролар билан самимий мулоқотга киришилди. 22 нафар жисмоний ва юридик шахснинг вакили қабул қилинди. Йигирмадан ортиқ мурожаатнинг 10 таси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди, қолган мурожаатларда билдирилган масалалар қўшимча ўрганиш ва вақт тақозо этгани сабабли иш юритувига олинди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқаролар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов томонидан қабул қилинди. 

Қабул давомида саккиз кишининг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг биттаси тезкорлик билан ҳал қилинди. Учта мурожаат юзасидан эгаларига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, маълум муддат талаб этилганлари эса масъулларга бириктирилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда фуқаролар муддатидан аввал жазодан озод этилди