Тошкентда “Замонавий шароитда ШҲТнинг ўрни: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” мавзусидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг ХIХ йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) раислигида ташкил этилган анжуманда 40 дан зиёд эксперт, жумладан, аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказлари делегациялари, кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар вакиллари, шунингдек ШҲТ Котибияти ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Тадбирни кириш сўзи билан очган СМТИ директори Элдор Арипов ШҲТ фаолиятига юксак баҳо берди. 20 йилдан кўпроқ вақт мобайнида ташкилот ўзига хос шаклланиш ва тараққиёт йўлини босиб ўтиш орқали замонавий халқаро муносабатлар тизимининг ажралмас бўлагига айланганини қайд этди.

– Бугунги кунда ШҲТ оиласи сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярми истиқомат қиладиган бепоён ҳудудни бирлаштирган дунёдаги йирик минтақавий ташкилотга айланди, – деди Э.Арипов. – Тузилмага қўшилишга тайёр давлатлар сони тобора ортмоқда. Зеро, халқаро ҳамжамият ШҲТ тимсолида хавфсизлик ва фаровонликка фаол ҳисса қўшаётган жозибадор тизимни кўряпти.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин анжуман  иштирокчиларини қутларкан ҳамкорлик доирасидаги умумий ютуқларга эътибор қаратди.

– Кейинги ой Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитда Беларуснинг ШҲТга қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилинади ва шу тариқа тузилмага аъзо давлатлар сони ўнлик маррадан ўтади, – деди Бош котиб. – Эришилаётган натижалар умумий манфаатимизга, ташкилотнинг тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган аниқ мақсадларига мос келишини исботламоқда.

[gallery-17720]

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ШҲТнинг таъсисчи давлатларидан бири сифатида ташкилот ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Мамлакатимизнинг кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва “Шанхай руҳи” тамойилини биргаликда амалга оширишга содиқлик, маданиятлар хилма-хиллигига чуқур ҳурмат ҳиссини намоён этиши ҳамкорлар томонидан алоҳида эътироф этилади.

Тошкент ҳар доим ШҲТнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини ошириш, улкан салоҳиятини юзага чиқариш, иштирокчи мамлакатлар халқлари фаровонликка эришиши учун ҳамкорликни янги сифат даражасига кўтаришга интилиб келади. 2017-2023 йилларда Давлатимиз раҳбари ШҲТ саммитларида савдо-саноат ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт ва транспорт занжирини мустаҳкамлаш, инновация, рақамли трансформация, яшил иқтисодиёт, маданий-ижтимоий ҳамда халқ дипломатияси соҳаларида шерикликни ривожлантиришга қаратилган 70 дан ортиқ салмоқли ва долзарб ташаббусларни илгари сурган. Энг муҳими, бу таклифлар ШҲТнинг йўл хариталари, меъёрий-ҳуқуқий, дастурий ва концептуал ҳужжатларида акс этиб, кўп томонлама ҳамкорликнинг янги механизмлари кўринишида тизимли амалга оширилмоқда. Умуман, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар миллий манфаатлар ва мамлакат тараққиётининг устувор йўналишларини акс эттиради, ШҲТ давлатларининг барқарор ривожланишига йўналтирилган асосий вазифа ва мақсадларга мос келади ва шу боис кўпчилик давлатлар томонидан кенг қўллаб-қувватланади.

Маълумот ўрнида келтириш жоиз, 2006 йил ташкил этилган ШҲТ Форуми кўп томонлама консалтинг, эксперт ва тадқиқот тузилмаси сифатида ташкилот фаолиятини илмий таъминлайдиган автоном механизм ҳисобланади. Форум йиғилишлари йилига бир марта аъзо давлатлар миллий тадқиқот марказлари иштирокида ўтказилади. Навбатдаги Тошкент анжумани дастуридаги учта сессия йиғилишида ҳам  анъанага мувофиқ бугунги куннинг долзарб масалалари муҳокамасига  кенг ўрин берилди.

Хусусан, “ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари: фойдаланилмаган имкониятларни ҳар томонлама юзага чиқариш”, “ШҲТнинг ҳозирги ривожланиш босқичида самарадорликни ошириш”, “ШҲТ Форуми фаолиятини такомиллаштириш истиқболи” мавзулари аъзо давлатлар таҳлил марказлари етакчи экспертлари иштирокида муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Форум баённомаси имзоланди.

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, Рустам НАЗАРМАТОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ Форуми йиғилишида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди