Бугун пойтахтимизда яна бир нуфузли анжуман – “Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни” мавзусида юқори даражадаги конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси кўмагида ташкил этилди. Шу муносабат билан ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним мамлакатимизга расмий ташриф буюриши Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.

Қайд этиш керак, ЖСТ раҳбарининг кузатувчи давлатга ташрифи ташкилот тарихида кузатилмаган ҳолат. Сафар давомида юртимизда охирги 7 йилда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижаси, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишни тезлаштириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган режаси таҳлил этилади, ЖСТ сари ҳаракатланиш жараёни муҳокама қилинади.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним ва мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев сўзга чиқди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ЖСТ келишувларига мувофиқ, 30 та норматив ҳужжат қабул қилди, 14 давлат билан икки томонлама музокарани якунлади. Ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонни глобал қўшилган қиймат занжирига интеграциялаш, ташқи бозорни кенгайтириш, иқтисодиёт рақобатбардошлилигини ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришдан иборат. Бу жараёнда муҳим ўрин тутадиган ЖСТга аъзолик халқаро савдо муносабатларини яхшилашга кўмаклашади. Халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ижобий тенденциясини эътироф этиб, давлатимизнинг иқтисодий-ижтимоий мақсадларга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари тўлиқ қўллаб-қувватланишини билдирди.

– Ўзбекистонда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқани мустаҳкамлаш учун самарали иш олиб бориляпти, – деди Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги элчиси Шарлотта Адриан. – Давлатнинг экспорт салоҳият ортмоқда. Мен ҳозир импорт ҳақида гапирмоқчиман. Масалан, ҳозирги кунда Ўзбекистонга Европадан асосан энг замонавий технологиялар олиб келинмоқда. Бу эса республикада сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. ЖСТга аъзо бўлишнинг муҳим шартларидан бири ҳам айнан мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жаҳон талаби даражасида бўлишини таъминлашдир.

Бугунги мулоқотларда кўплаб ижобий фикрлар янгради. Энди “Ўзбекистон ЖСТ аъзо бўладими ёки йўқми?” деган саволга ўрин қолмади. Аксинча, тез орада мамлакат ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишига ҳеч шубҳа йўқ.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/VDQ2jKFcvUA" title="O‘zbekiston JSTga qachon qabul qilinadi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гўзал Сатторова, Аброр Содиқов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ЖСТга қачон қабул қилинади? (+видео)