Тошкентда Ўзбекистон раислигида “Замонавий шароитда ШҲТ нинг ўрни: умумий хавфизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” мавзусидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Форумининг XIX йиғилиши давом этяпти.

Тадбирни сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик  ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов ШҲТ фаолиятига юқори баҳо бераркан, 20 йилдан кўпроқ вақт ичида тузилма улкан ривожланиш йўлини босиб ўтгани, замонавий халқаро муносабатлар  тизимининг ажралмас қисмига айланганини таъкидлади.

– Бугунги кунда ШҲТ оиласи улкан географик ҳудудни, сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган дунёдаги йирик минтақавий ташкилотга айланди, – деди СМТИ вакили. – Тузилмага қўшилишга тайёр давлатлар сони тобора ортмоқда ва бу ажабланарли эмас. Халқаро ҳамжамият ШҲТ тимсолида хавфсизлик ва фаровонликка фаол ҳисса қўшаётган ўзаро уйғун жозибадор қутбни кўради.

Эксперт эришилган ютуқларга, асосан қуйидаги шароитлар сабаб ортиб бораётган  салоҳият ва халқаро нуфузга эътибор қаратди:

– Биричидан, аъзо давлатларнинг ўзаро ишонч, манфаат ва тенгликни, маслаҳат ва маданият хилма-хиллигини ҳурмат қилиш,  умумий  тараққиётга интилиш каби “Шанхай руҳи”нинг асосий тамойилларига қатъий амал қилади. Бошқача айтганда, фаолиятимиз мулоқот ва ўзаро ишончга таянади.

– Иккинчидан, блокларга қўшилмаслик, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмаганлик, тенг ҳуқуқлилик ва барча иштирокчилар суверенитетини ҳурмат қилиш – ШҲТнинг халқаро ҳуқуқий жозибадорлиги кафолатидир. Ушбу ҳолатлар йирик давлатлар клубига айланиб қолишни инкор этиб, ташкилотни турли мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр, очиқ  бирлашмага айлантирди.

– Учинчидан, таркиб кенгайишига қарамай, Марказий Осиё ШҲТнинг георафик ядроси, аъзо давлатлар ўртасида ўзаро боғловчи муҳим бўғин ва шундай бўлиб қолади.

Мутахассис фикрича, жамоа бутун фаолияти давомида ушбу тамойилларга  қатъий амал қилиб келмоқда. Самарқанд ва Нью-Деҳлида бўлиб ўтган саммитлар буни яна бир бор тасдиқлади.

– Шу билан бирга ШҲТ бугунги кунда транспорт занжири, рақамлаштириш, саноат кооперацияси, озиқ-овқат ва экология хавфсизлиги каби устувор йўналишларда кўп томонлама ҳамкорликни таъминламоқда, – дея қўшимча қилди Элдор Арипов.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Арипов: ШҲТ халқаро муносабатлар тизимининг ажралмас қисмига айланди