Олмалиқ кон-металлургия комбинати жорий йилнинг ўтган беш ойида барча ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, жумладан, экспорт режасини ҳам бажарди. Хусусан, 2024 йилнинг январь-май ҳолати бўйича 232 471 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 107 фоизга бажарилди.

Маҳсулотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 5 ойда 20069 тонна мис, 11 211 тонна рух, 310 тонна молибден маҳсулотлари, 8386 тонна қўрғошин концентрати хорижий истеъмолчиларга жўнатилган. Шунингдек, рений, кадмий, мис купороси, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспортида ҳам белгиланган режалар бажарилган. Айтиш жоизки комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда.  

Корхонанинг маҳсулотлар экспорти географияси йилдан йилга кенгаймоқда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия давлатлари ўзлаштирилди.

Маълумот учун: бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб кундан-кунга ортмоқда. Шунингдек, комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: 232,4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди