Қарор ва шарҳ

Томда бир одам, у антеннани ўнгга-чапга бурайди. Деразанинг олдида асосий вакил. Ичкарида эса телевизорнинг қулоғини буровчи “мутахассис”. Бу “занжир” ойнаи жаҳонни маълум бир каналга созлаётганлардан тузиларди. Кулибгина эсланадиган бу каби хотиралар кўпчиликка бегона эмас.

Хотира деяпмизу, унга гувоҳ бўлган даврларимизга ҳали унча кўп бўлгани йўқ. Замоннинг тезлиги кишини ҳайратга солади. Техника-технология соҳаси бугун қай даражага етди, одамлар бу шиддатга қандай мослашмоқда? Ҳали ўқишни ҳам билмайдиган болакай телефон ўйнайди. Унга кўз-қулоқ бўлиб ўтирган отахон эса ҳавас ва ҳайрат билан, “буни қара” деб қўяди.

Мамлакат ривожланишининг муҳим шарти тараққиёт билан ҳамоҳанг бўлиш, замонга мос мутахассисларни тайёрлашдир. Замонавий мутахассислар деганда эса бир неча чет тилларини биладиган, ахборот технологиялари илмидан яхши хабардор ёшлар кўз ўнгимизда гавдаланади.  

Кейинги йилларда мамлакатимизда IT соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда шу йўналишдаги компаниялар олти-етти йил олдин бор-йўғи 150 тага яқин эди. Бугунги кунга келиб уларнинг сони икки мингтага яқинлашди. Уларда эса ўттиз мингта ходим яхши даромадли иш билан банд. Ахборот технологиялари билан мустақил шуғулланаётган ёшлар сони эса етмиш минг нафардан ортиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15 майда “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Қарор билан мамлакатимиз ҳудудларида ёшларни замонавий касб ва хорижий тилларга ўқитиш, уларда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори даромад топиш кўникмаларини шакллантиришга эътибор янги босқичга кўтарилмоқда. Шунингдек, жойларда рақамлаштириш соҳасидаги мутахассислар тайёрлаш фаолияти кенгайтирилади, экспорт қилиш салоҳияти оширилади. «IT-шаҳарча» ташкил этилади.  

Шу ўринда савол туғилади, бу чора-тадбирлар нима учун зарур? Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда ахборот технологиялари бўйича хизматлар, шу йўналишдаги экспорт ҳажми пойтахтда юқори. Мутахассисларнинг саксон фоизи пойтахтда истиқомат қилади. Демак, даромадли соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш долзарб масала саналади.

– Бугунги кунда дастурчилар, IT йўналишидаги мутахассислар юқори даромадли касб эгалари саналади, – дейди “IТ-шаҳарча” лойиҳаси менежери Бобур Саъдуллаев. –  Президентимизнинг қарори чекка ҳудудларда яшайдиган ёшларимизга шу соҳани мукаммал ўрганишлари учун имконият яратади. Мақсад ёшларни фақат ўқитиш эмас, балки ҳудудда зарур инфратузилмани яратишдир. Дастлабки босқичда ўн бешта ҳудудда «IT-шаҳарча»лар ташкил этилади. Бундай шаҳарчаларни қуриш учун ёшларга қулай манзиллар танланган. Бу ерда йилига ўн минг нафарга яқин ёшлар замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади. Ушбу лойиҳа яқин истиқболга мўлжаллангани билан аҳамиятли.

Шу ўринда «IT-шаҳарча»ларнинг асосий фаолият йўналишлари нима, деган саволга жавоб бериб ўтамиз. Мутахассислар бундай масканларда ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш учун барча шароит бўлишини таъкидлашмоқда.

Бу жойларда, шунингдек, семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмалар ривожлантирилади. Дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тилларга ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳияти оширилади. Шаҳарчалар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳудудларда ташкил этиладиган «IT-шаҳарча»лар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалари ҳисобланиши қайд этилди. Марказ ўз навбатида уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўради.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида қилинаётган ишларни “бир қадам” олдинда юриш дейиш мумкин. Зеро, ёшлар камолотига, уларнинг эртасига йўналтирилаётган бугунги сармоя кўп ўтмай самара бера бошлайди. Бир жиҳат аниқ – таълимга йўналтирилган инвестиция ўзини ҳамиша оқлаган.

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир қадам олдинда: замон шиддатига билим билан мослашмаган авлод ютқазади