Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) май ойи якунларига кўра, ўзининг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди.
Унда мамлакатимизнинг 8 нафар боксчиси ўрин олди ҳамда улардан 3 нафари ўз вазнларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Жумладан, Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасида, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда, Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярим енгил вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.
Ярим енгил вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Холматов ва супер ўрта вазндаги Бектемир Мелиқўзиев эса рейтингнинг тўртинчи ўрнига жойлашди. Шунингдек, Муҳаммад Шехов биринчи ярим енгил вазнда, Ботир Аҳмедов эса супер енгил вазн тоифасида кучли ўнликни якунлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА