Пойтахтимизда Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM)нинг минтақавий ташкилоти КООМЕТ Қўмитасининг навбатдаги 36 йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Словакия, Босния ва Герцеговина, Қозоғистон, Хитой каби 17 мамлакатдан меҳмонлар қатнашди.

Халқаро анжуманда метрология соҳасидаги фаолиятни халқаро талаблар асосида уйғунлаштириш, халқаро экспертлар билан ҳамкорликда илмий изланишларни жадаллаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан конструктив ва интенсив алоқалар каби масалалар муҳокама этилди.  

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги соҳа ривожи йўлида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйган. Жумладан, Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) нинг минтақавий ташкилоти КООМЕТ билан ҳамкорликда ўлчашлар натижалари халқаро даражада эътироф этилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларининг Евроосиё ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ўз иштирокини сезиларли даражада оширишга эришди.  

[gallery-17708]

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, КООМЕТ – Халқаро тарозилар ва ўлчовлар бюроси (BIPM)нинг минтақавий ташкилоти бўлиб, 1991 йилда ташкил этилган. Ҳозирда КООМЕТга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Болгария, Босния ва Герцеговина, Германия, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Куба, Молдова, Россия, Словакия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон каби 17 та мамлакатнинг метрология институтлари аъзо бўлган.  

КООМЕТнинг асосий мақсади аъзо давлатларда метрология соҳасини ривожлантириш ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш масалаларини самарали ҳал қилишга кўмаклашиш, шунингдек, ўлчаш натижалари ва сифат менежмент тизимларини халқаро даражада эътироф этилишини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.  

Йиғилишнинг кун тартибига КООМЕТ ташкилоти президентлигига сайлов масаласи киритилган. Ушбу лавозимга Ўзбекистон вакили номзоди берилиши аҳамиятлидир.  

Маълумот ўрнида шуни такидлаш лозимки, 2023 йил октябрь ойида КООМЕТ маъмурий бошқарувида ўзгаришлар амалга оширилиб, Ўзбекистон вакили Ўзбекистон миллий метрология институти директори КООМЕТнинг “Қонунлаштирувчи метрология соҳасида ҳамкорлик” масалалари бўйича вице президенти этиб сайланди. Шу билан бирга, КООМЕТнинг “Қонунлаштирувчи метрология” техник қўмитаси раҳбари Ўзбекистон вакили ҳисобланади.  

КООМЕТ Низомига асосан ташкилотга 3 йил муддатга сайланадиган президент раҳбарлик қилади. Президентликка номзод ташкилотга аъзо давлатлар вакилларининг номзодини илгари суриш орқали амалга оширилади. Аъзо давлатлар томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан сайланади.  

– Ўзбекистон вакилининг президент этиб сайланиши мамлакатимиз метрология тизимининг мавқеини ошириш билан бирга, Халқаро сифат инфратузилмаси индекси – Global Quality Infrastructure Index-GQII’да ўрнининг юқорилашига замин яратади, – дейди Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидорипов. – Қайси соҳада бўлмасин, халқаро майдонга чиқиб, унда муносиб ўрин эгаллаш осон кечмайди. Бунинг учун малакали мутахассислар зарур. Сўнгги йилларда соҳага 10 дан ортиқ халқаро экспертлар жалб этилди. 50 нафардан зиёд мутахассисларимиз Германия, Туркия, Россия, Хитой, Молдова, Беларусь ва бошқа давлатларда малака ошириб қайтди. Калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг 102 та давлат томонидан ўзаро эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Евросиё давлат метрология ташкилотлари ҳамкорлиги доирасида 12 та солиштириш лойиҳалари бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатилди.  

Илмий-техник фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 3,7 миллиард сўм бўлган жами 3 та инновацион лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилди. Натижада қиймати 10,2 миллиард сўмлик 7 та янги лойиҳа Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этилди.  

Шаҳноза Маматуропова, Рустам Назарматов (сурат)  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КООМЕТ Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди