Тошкентда “Замонавий шароитда ШҲТнинг ўрни: умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” мавзусидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти форумининг ХIХ йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Анжуманни очиб бераркан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов сўзи аввалида ШҲТ фаолиятига юксак баҳо берди. Хусусан, 20 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида тузилма ўзига хос шаклланиш ва тараққиёт йўлини босиб ўтиш орқали замонавий халқаро муносабатлар тизимининг ажралмас бўлагига айланганини қайд этди.
– Бугун ШҲТ ер юзида улкан ва бепоён, сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярми истиқомат қиладиган ҳудудни бирлаштирган жаҳоннинг йирик минтақавий ташкилотидир, – дея таъкидлади СМТИ вакили.
Ғ.Хонназаров,
ЎзА