Хитой ижтимоий фанлар академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сунь Чжуанчжи «Марказий Осиё –Хитой» таҳлил марказлари IV форумининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, анжуман муваффақиятли, мазмунан бой ва янги ғояларга тўла ўтди.
– Тадбирнинг долзарб мавзуси Хитой – Марказий Осиё ҳамкорлигининг кенг истиқболини яна бир бор намойиш этди, – деди эксперт. – Хитой ва Марказий Осиё муносабатларида ижобий динамика яққол намоён. Ўтган 30 йил мобайнида тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқаларнинг янги намунаси вужудга келди. Икки томонлама муносабатлар эса яхши қўшничиликдан стратегик ва кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтарилди.
Сунь Чжуанчжи фикрича, «давлатлар раҳбарлари дипломатияси кўп томонлама шерикликнинг сиёсий устуворлигини ифодалайди».
Қайд этилганидек, ўтган йилги Сиань саммити, “Макон ва йўл” форуми Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги ривожида янги босқични бошлаб берди.
Эксперт муносабатлар истиқболи ҳақида гапираркан, экология, рақамлаштириш соҳалардаги алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
ЎзА