Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC), “Ал-Жазира” (Aljazeera) ва бошқа қатор нашрлар Хивада бўлиб ўтган Туризм вазирлари Ислом конференциясининг ХII сессияси якунига бағишланган матбуот анжуманини ёритди.

Муаллифлар ёзишича, матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда ИҲТ Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа анжуман якуний маълумотларини тақдим этган.

“Ислом дунёсининг туризм шаҳри” бўлмиш Хивада ташкил этилган бу галги конференция учун “Туризм индустриясини барқарор тарзда ривожлантириш” мавзуси танлангани эътироф этилган.

Анжуман якунида Ислом конференцияси ХII сессияси иштирокчилари қарорига кўра, 2025 йил учун Сенегал Республикасининг Дакар шаҳри, 2026 йил учун Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳри ва 2027 йил учун Покистон Ислом Республикаси Лаҳор шаҳри “Ислом дунёси туризм шаҳри” сифатида танланган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ислом ҳамкорлиги” Дакар, Қоҳира ва Лаҳорга туризм пойтахти мақомини берди