Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул бошланди.

Фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади. 

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. 

Судьялар олий мактаби директори ўринбосари Дилшод Исроиловнинг маълум қилишича 2024/2025 ўқув йили учун 160 та қабул квотаси белгиланди. Шундан жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича 70 та, фуқаролик ҳуқуқи йўналиши бўйича 40 та, иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 та, маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 та. Юқоридаги миқдор доирасида хотин-қизлар учун 20 та қўшимча квота белгиланди. 

Шу пайтгача таълим даргоҳига 600 га яқин талабгор ҳужжат топширган. Ҳудудлар кесимида олинадиган бўлса, энг кўп талабгорлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларига тўғри келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар жорий йилнинг 7 июнигача қабул қилинади. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар олий мактабига қабул жараёнида хотин-қизлар учун қўшимча квота белгиланди 