“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ўтказиладиган “Ёш тадбиркор” танлови учун рўйхатдан ўтиш ишлари бошланди.

Ёшлар ўртасида тадбиркорликни оммалаштириш ҳамда бизнес билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида ташкил этилаётган танловда инновацион, стартап ва бизнес лойиҳасига эга 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этади. 

Танлов ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров батафсил маълумот берди. 

– Мазкур танловдан кўзланган мақсад тадбиркорликнинг турли соҳаларида чин маънодаги билимли, салоҳиятли ва етакчи ёшларни кашф қилиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлашдан иборат.

Шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш, Ўзбекистон ривожи учун хизмат қиладиган, ёшлар томонидан илгари сурилган инновацион ғояларни саралаш ва ушбу ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш чораларини кўриш кўзда тутилган. 

Танлов тўрт босқичда, жумладан, маҳалла, туман (шаҳар), ҳудуд ва республика босқичида ўтказилади. Иштирокчилар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳалари учун зарур кредит маблағлари ажратилишини сўраб oilakredit.uz манзили орқали ариза қолдирадилар. 

Аризалари ижобий баҳоланган ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан тасдиқланган иштирокчилар учун молиявий саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича 20 та саволдан иборат тест синови ўтказилади. Тест синовида 60 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар ҳудудий босқичга ўтказилади. 

Танловнинг ҳудудий босқичида энг юқори баллни қўлга киритган 5 нафар иштирокчи республика босқичига йўлланма олади. 

Танловнинг республика босқичига йўлланма олган иштирокчилар “Ёшлар оромгоҳи”да 2 кун давомида тадбиркорлик соҳасига оид ўқув семинарида иштирок этади ва семинар якунида ўзларининг бизнес лойиҳаларини танлов комиссиясига тақдимот қилади. 

Шунингдек, республика босқичида экспертлар гуруҳи томонидан энг юқори балларни тўплаган 1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари аниқланади.

Танловнинг республика босқичи ғолиб ва иштирокчилари 50, 40, 30 миллион сўм пул мукофотлари, чет элда малака ошириш учун йўлланма ҳамда бизнес лойиҳаси учун БҲМнинг 1000 бараваригача миқдорда имтиёзли кредит ажратишга тавсиянома олиш имкониятига эга бўлади. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёш тадбиркор” танлови учун рўйхатдан ўтиш бошланди