Транспорт вазирлигининг хабар беришича, жорий йил 10 июндан бошлаб Тошкент шаҳридан Қирғизистоннинг Чўлпонота (Иссиқкўл) курорт шаҳригача мавсумий автобус қатновлари бошланади.

Қатновлар ойнинг жуфт кунларида (кунора) Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.  

Чипта нархи 300 минг сўм этиб белгиланган. Қатновларни “Uzautotrans Service” МЧЖ амалга оширади, шунингдек, компания мазкур йўналишда буюртма қатновларини ҳам бажаради.  

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Тошкент-Чўлпонота” халқаро автобус йўналишида сафар вақти 20 соат, йўналиш узунлиги 1060 километрни ташкил қилади.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади