“Nvidia” бош директори Женсен Хуанг ҳар йили сунъий интеллект тезлигини янгилаш режасини эълон қилди. “AзерТAЖ” хабарига кўра, “Computex” кўргазмасида 2025 йилгача яратиладиган “Blackwell Ultra” чипи ва 2026 йилгача сотувга чиқариладиган “Rubin” номли янги авлод платформаси тақдим этилди.

Сунъий интеллектга асосланган маълумот маркази тизими билан машҳур ушбу компания Тайванда янги восита ва дастурий таъминот моделини ҳам намойиш этди.  

“Nvidia” сунъий идрок такомиллашишига саноат инқилоби сифатида қарайди ва бу жараёнда муҳим рол ўйнайди. Жаноб Хуанг сунъий интеллектнинг турли компаниялар ва давлат идораларига таъсири кенгайиши кутилаётганини айтди. Технология турли соҳалар, жумладан кемасозлик ва дори воситалари ишлаб чиқаришда қўлланади.  

Турли компаниялар сунъий интеллект соҳасида рақобатлашишга уринаётганига қарамай, “Nvidia” акцияси йил бошидан буён 120 фоиз қимматлашгани таъкидланмоқда.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги сунъий интеллект чипи эълон қилинди