Aфғонистон шимоли ва ғарбида содир бўлган тошқиндан сўнг ўн минглаб болалар азоб чекмоқда. Ушбу маълумотни UNICEF эълон қилган.

– Халқаро ҳамжамият иқлим ўзгаришининг болаларга таъсирига мослашиш учун ёрдам бериши, бу борадаги саъй-ҳаракат ва сармояни икки баробар ошириши лозим, – деди тузилманинг Aфғонистондаги вакили Тожуддин Ойевале. – Шу билан бирга, гуманитар ташкилотлар билан бирга иқлим офатига оид янги воқеликка тайёрланиши керак.

Мавсумий ёғингарчилик Aфғонистоннинг бир неча ҳудудини вайрон қилди. Юзлаб одамлар ҳалок бўлди, жуда кўп мол-мулк, экин нобуд бўлди. UNICEF таъкидлашича, экстремал об-ҳаво “кучайиб бораётган иқлим инқирози”нинг барча хусусиятларига эга бўлиб, ўтган йил баъзи ҳудудларда қурғоқчилик келтириб чиқарди. Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотига кўра, Aфғонистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 300 мингдан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди. Мамлакат шимолидаги Бағлон вилоятида минглаб уйлар вайрон бўлди. Aфғонистон болалар учун иқлим хавфи индекси юқорилиги бўйича 163 давлат орасида 15-ўринни эгаллади. Айни ҳолат мамлакат тез-тез “иқлим ва экологик силкинишни” бошдан кечираётганини англатади.  

Бу юртда болалар дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан ёмон об-ҳаво таъсиридан кўп азият чекмоқда. Ўтган ҳафта “Save the Children” ноҳукумат ташкилоти Aфғонистонда 2024 йил 6,5 миллионга яқин бола очарчиликка дучор бўлиши кутилаётганидан огоҳлантирди. Демак, 10 нафар афғон боласидан уч нафари инқироз ёки ҳаддан ташқари очликка дуч келиши мумкин.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UNICEF: Aфғонистонда ўн минглаб болалар тошқиндан жабр кўрди