Мавжуд қонунчиликка кўра, мактабларни янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул экани белгилаб қўйилган. Аммо шунга қарамасдан, ўқув йили тугаши билан аксарият мактабларда ота-оналардан синфлар таъмири учун пул йиғилиши ҳеч кимга сир эмас.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собированинг маълум қилишича, мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни ҳомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб-рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштириши мумкин. Ҳудудлардаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг  моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қуриш, реконструция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, таълим масканларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена шароитлари билан таъминлаш маҳаллий ҳокимликлар зиммасида.  

– Мактабларда обуна учун ҳам, “ремонт” учун ҳам мажбурий пул йиғиш мумкин эмас, – дейди Дилфуза Собирова. – Вазирлик маҳаллий ҳокимликларга бу борада топширилган вазифалар ижросини мониторинг қилиб боради. Таълим масканлари таъмири учун бюджетдан ажаратилаётган пуллар тўғридан- тўғри ҳокимликлар балансига бориб тушади.  

Қайд этилишича, умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ, мактаблар фаолиятини молиялаштириш тегишли харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда 31 та туман ва шаҳар ҳокими ўтган 2023 йилда мактаб “ремонт”и учун пул ажратмаган. Республика миқёсида мактаб таъмири учун ажратилган маҳаллий бюджет маблағлари эса 135 миллиардни ташкил этган.  

Агар мактабларда ўқитувчилар ва ўқувчилардан ноқонуний пул йиғимлари ташкил этилаётган бўлса, бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (71) 202-09-09 Ишонч телефон рақамига хабар бериш сўралади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда обуна учун ҳам, “ремонт” учун ҳам мажбурий пул йиғиш мумкин эмас