Ҳозиргина пойтахтимизда “Умумий фаровонлик ва барқарор тараққиёт йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорлик” мавзусида таҳлил марказларининг “Марказий Осиё – Хитой” IV форуми иш бошлади.

Анжуманда 20 га яқин илмий-тадқиқот, таҳлил марказларининг 40 дан зиёд мутасадди, экспертлари, мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Хитой ижтимоий фанлар академияси Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил май ойида Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган саммитида эълон қилган ташаббусини амалга ошириш доирасида ўтказиляпти.

Эслатиб ўтамиз, “Марказий Осиё – Хитой” таҳлил марказлари форумини ташкил этиш тўғрисидаги қарор ташқи ишлар вазирларининг 2021 йил май ойида бўлиб ўтган учрашувида қабул қилинган. Биринчи форум 2021 йил ноябрь ойида Пекинда онлайн, иккинчиси 2022 йил ноябрда Пекинда гибрид форматда ўтган. 2023 йил сентябрда ташкил қилинган учинчи анжуманда эса барча қатнашчилар бевосита Сиань шаҳрида тўпланган. Тўртинчи йиғилиш илк бор Хитойдан ташқарида – Ўзбекистонда ўтказилмоқда.  

Б.Худойбердиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Марказий Осиё – Хитой” IV форуми бошланди