Жанубий Кореянинг Мунгён шаҳрида таэквондо WТ бўйича харбийлар ўртасида XXVII жаҳон чемпионати ўтказилди. Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафар таэквондочи ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари барча вазн тоифасида иштирок этди.

Мазкур чемпионатда таэквондочиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.  

Мусобақа давомида Улуғбек Рашитов (68 кг), Жасурбек Жайсунов (80 кг), Шухрат Салаев (87 кг), Никита Рафалович (+87 кг), Феруза Содиқова (62 кг) ва Гулсанам Алижонова (73 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди.   

Финалга қадар ўтган жангларда ғалаба қозонган Мадина Мирабзалова (57 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Самира Адашалиева (46 кг), Зухра Тожиматова (49 кг), Маржона Примова (53 кг), Озода Собиржонова (67 кг) бронза медали соҳибига айланди.   

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоаси Эрон, Жанубий Корея каби кучли терма жамоаларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимиз XXVII жаҳон чемпионатини 12 медаль билан якунлади