Маълумки, профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида my.moqt.uz платформаси ишга туширилган бўлиб, мазкур тизим орқали тингловчилар 3 йиллик касбий-педагогик фаолияти натижаларига кўра, 100 баллик мезон асосида баҳоланади.

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 декабрдаги “Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг 2024 йил режа кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи сунъий равишда кўпайтириб кўрсатилгани бўйича хабар тарқалди ва турли муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил малака ошириш режасига кўра январь – май ойларида жами 2 минг 913 нафар раҳбар ва педагог ходим малака ошириши белгиланган бўлиб, амалда 2 минг 763 нафар (94,8 фоиз)га бажарилди. 2024 йил якунига қадар 7 минг 2 нафар тингловчининг малака ошириши назарда тутилган. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан юборилган рўйхат таҳлил қилинганда мурожаатчи ёзганидек 1 минг 204 нафар эмас, балки 245 нафар раҳбар ва педагог ходимнинг фамилиясида такрорланиш мавжудлиги аниқланди. Тингловчилар лавозими бўйича малака оширишлари билан бир қаторда захира кадр, ўқитувчи ва бошқа йўналишлар бўйича ҳам малака ошириш курсларига ёзилгани сабабли фамилиялари бир неча марта такрорланган. 

Бугунги кунда малака ошириш жараёни рақамлаштирилган бўлиб, малака оширишга жалб этилган тингловчини платформа айнан бир йўналишда параллел малака оширишга йўл қўймайди. Аммо бошқа йўналиш бўйича малака ошириши мумкин. 

Тўловлар олий таълим муассасалари ҳузуридаги малака ошириш марказларида ўқиган тингловчилар сонига нисбатан белгиланган тартибда амалга оширилади. Яъни, йил якунига қадар малака ошириш курсларида иштирок этган тингловчиларнинг аниқ сонига мувофиқ керакли маблағ тегишли малака ошириш марказига тўлаб берилади. Режа бажарилмаган тақдирда қолган маблағ белгиланган талабларга мувофиқ давлат бюджетига қайтарилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака ошириши белгиланган раҳбар ва педагог ходимларнинг фамилиясида нега такрорланиш ҳолати бўлган?