“Ўзэнергоинспекция”: 489 та маъмурий иш расмийлаштирилди
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг май ойида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 489 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Маълум бўлишича, унинг 312 таси электр энергиясига ва 177 таси эса табиий газдан фойдаланишга доир қоидабузарликлардир.
Айни кунларда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” бу каби назорат тадбирларини давом эттирмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА