Шаҳрисабз давлат педагогика институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида “Юзма-юз” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ғайрат Мажид, ижодкорлар, уюшма аъзолари Салоҳиддин Исомиддинов, Жамшид Ҳақберди, шоир Саъдулла Турдиев, ёзувчи Иброҳим Муҳаммад, ўқитувчилар, талаба-ёшлар жам бўлди.  

Адабий кечада иштирокчи ижодкорларнинг фаолияти, асарлари ҳақида қатнашчиларга батафсил маълумот берилди. Юртимизда кечаётган маърифий янгиланишлар, адабиётга, маънавият ва маърифатга эътибор хусусида батафсил сўз юритилди.  

– Бугун мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда, – деди Ғайрат Мажид. – Бундай эзгу ташаббус замирида халқимиз, айниқса, ёшларнинг савияси, дунёқарашини юксалтиришдек мақсадлар мужассам.  

Адабий анжуманда ушбу институтга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг совғалари – адабий-бадиий китоблар жамланмаси топширилди.  

Талабалар ўз ижод намуналаридан ўқиди. Бундай маърифий мулоқотлар доимий ўтказилиши кераклиги ҳақида таклифлар билдирилди.   

                                                                              Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкорлар билан юзма-юз